Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон коронавирус окибатларини юмшатиш учун текстил махсулотларига бойкотни олиб ташлашни сўради

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон коронавирус окибатларини юмшатиш учун текстил махсулотларига бойкотни олиб ташлашни сўради

Ўзбекистон ҳукумати коронавирус тарқалишининг оқибатларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрмоқда. Ўзбекистоннинг айрим соҳалари ва бизнеслари мослашишга, ҳукумат эса аҳолининг заиф қатламларига ёрдам беришга ҳаракат қилаётганлиги боис мамлакат иқтисодиётини сақлаб қолиш учун қўшимча ҳаракатлар талаб этилади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Cotton Campaign халқаро коалициясининг ҳаммуассиси Беннет Фриман, Ишчилар ҳуқуқлари бўйича Халқаро Форумнинг ижрочи директори Жуди Герхард, Cotton Campaign координатори Эллисон Гиллга мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтадан фойдаланиш учун бойкотни олиб ташлашни сўраб мурожаат қилди.

Н.Ҳусановнинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати коалиция кўмагида ишлаб чиқилган «Ислоҳотларнинг йўл харитаси»ни амалга ошириш доирасида, шунингдек, мамлакатнинг барча фуқаролари учун ижтимоий таъминот ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида мажбуриятларга мувофиқ мажбурий меҳнатнинг барча шаклларини бартараф этиш бўйича қатъий чора-тадбирларни амалга оширишда давом этмоқда.

«Ушбу мажбуриятларнинг бажарилиши бир неча муҳим ҳуқуқий ҳужжатларда акс эттирилган. Жумладан, жорий йил бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев мажбурий меҳнатдан фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилишини назарда тутувчи қонунга имзо чекди. Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси»ни тасдиқлади. Шу билан аграр секторда давлат ролини камайтирди.

Жорий йилнинг 6 март куни тарихий ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта ишлаб чиқаришни, нархни ва мажбурий сотишни давлат томонидан тартибга солишдан воз кечади.

Яқинда қабул қилинган ушбу қонун ҳужжатлари шундан далолат берадики, Ўзбекистон ҳукумати хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳамкорликда Ўзбекистон пахтачилик тармоғида ислоҳотларнинг янги босқичини бошлашга тайёр.

Янги ислоҳотлар даврига ўтишда аҳолига зарур ўзгаришларни амалга ошириш учун коалиция томонидан имзоланган Uzbek Cotton Pledge мажбурияти доирасида ўзбек пахтасига қўйилган бойкотни олиб ташлашни сўрайман.

Халқаро меҳнат ташкилотининг сўнгги маърузасида «2019 йил, пахта ҳосилини йиғиш даврида тизимли мажбурий меҳнат ҳолатлари қайд этилмаган» ва «Ўзбекистонда пахта йиғим-терими даврида болалар меҳнати қўлланилмаяпти», дея тасдиқлайди. Биз ушбу ютуқлардан фахрланамиз ва натижаларимизни яхшилашга қатъий қарор қилдик. Албатта, биз Ўзбекистонда меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳали катта ишлар амалга ошириш кераклигини тўлиқ англаймиз ва коалиция томонидан яқинда айтиб ўтилган муҳим тавсияларни биз учун устувор аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз.

Бойкотини олиб ташлаш борасидаги мурожаатимга бугунги кундаги мажбурий меҳнатнинг барча шаклларини бартараф этиш бўйича эришилган аниқ стратегиямиз билан бирга яна бир бошқа сабаб бор.

Шу кунларда коронавирус пандемияси сабаб Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳалари кўрилмаган хавфга дуч келди. Халқаро меҳнат ташкилотининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бутун дунё бўйлаб 25 миллион киши ўз ишини йўқотиши мумкин ва ишчиларнинг даромадлари камида 3,4 триллион долларга камаяди. АҚШ ва Ўзбекистон ҳам бундан ҳоли эмас.

Бугунги кунда Ўзбекистон меҳнат бозори мисли кўрилмаган босимга дуч келмоқда: Республикамизнинг бир ярим миллиондан ортиқ фуқароси ишсиз. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кескин (чоралар) изоляция туфайли 150 минг фуқаро мажбуран ишсиз қолди, чет элдан қайтган 140 мингдан ортиқ фуқароларимиз доимий даромадларидан маҳрум бўлишди, 200 мингдан ортиқ оила қашшоқлик ёқасида.

Давлат корхоналари, хусусий сектор ва бутун меҳнат бозори янги шароитларга имкон қадар кўпроқ мослашишга ҳаракат қилмоқда. Аммо миллий иқтисодиётимиз жуда зарур бўлган янги иш ўринларини яратиш учун катта куч сарфлаши керак.

Шу боис пахта бойкотини олиб ташлаш ҳақидаги қарорингиз ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин. Ўзбекистон тўқимачилик саноати аҳоли бандлигини таъминлашда етакчи тармоқлардан биридир. Фақат ишлаб чиқаришда қарийб 7 000 корхонада 200 мингдан ортиқ аҳоли иш билан банд бўлганлиги боис бир миллион аҳоли барқарор даромадга эга. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўзбек пахтасидан бойкот олиб ташланса, тўқимачилик маҳсулотларининг умумий экспорт ҳажми икки баробарга ортиши мумкин. Бу эса халқимиз учун зарур иш ўринларини яратади.

АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатларига экспортни қайта тиклаш коронавирусга қарши глобал курашда муҳим роль ўйнаши мумкин. Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари қисқа вақт ичида вазиятга мослашган ҳолда шахсий ҳимоя воситалари ишлаб чиқаришини ўн баробарга оширди. Ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар бойкотга дуч келмаганида, ўзбек тўқимачилигида тайёрланган ниқоблар, жарроҳлик либослари ва бошқа турдаги шахсий ҳимоя воситалари юзага келаётган глобал вазиятни бартараф этишда мадад бўлиши мумкин эди», - дейилади мурожаатда.

UzA