Ўзбекистон коронавирусга карши кураш бўйича кўшнилар билан бирдамлик кўрсатишда намуна бўлмокда – европалик экспертлар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

БРЮССЕЛЬ, 14 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва пандемиянинг миллий иқтисодиётга салбий таъсирини камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари хорижий жамоатчилик ва экспертлар эътиборида бўлиб турибди. Хусусан, «Diplomatic World» нашри таъсисчиси Барбара Дитрих ва Европанинг Осиё тадқиқотлари институти катта илмий ходими Альберто Туркстра Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммити натижалари билан танишар экан, Ўзбекистоннинг миллий ва минтақавий даражадаги ҳаракатларини юқори баҳолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Экспертлар фикрича, «Дунёни қамраб олган бугунги инқироз даврида Ўзбекистон пандемия таъсирини камайтириш учун муносиб чораларни кўрмоқда. Жумладан, Ўзбекистон учун кичик ва ўрта бизнесни инқироз салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш муҳим. Бу борада давлат томонидан кенг кўламли вазифалар белгиланди. Тадбиркорларга солиқ юкини камайтириш бўйича муҳим имтиёзлар тақдим этилди”.
Дарҳақиқат, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари йил якунига қадар мол-мулк солиғидан озод қилинди.
“Пандемия даврида яна бир институт фаолиятига эътибор қаратиш жоиз”, дейди европалик таҳлилчилар. “Бу ўзини яккалаш шароитида карантин талабларига риоя қилинишини таъминлашга ёрдам бераётган, эҳтиёжманд ва ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаётган маҳалла институтидир”.
Ўзбекистон коронавирус тарқалишини муваффақиятли ва самарали енгиб ўтиш учун Япония каби мамлакатлар илғор тажрибасидан фойдаланмоқда. Ўз навбатида, яқин қўшни давлатлар билан бирдамликни мустаҳкамлашга интилмоқда.
Мутахассислар Ўзбекистон бу борада бошқа давлатларга ўрнак бўла олишини қайд этмоқда. Ушбу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлар раҳбарларини ҳаракатларни мувофиқлаштиришга чақираётганини таъкидлайди.
“Ўзбекистон қирқ йилдан ортиқ давом этган можаролар туфайли соғлиқни сақлаш тизими заифлашган Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юбориши унинг дипломатияси ва яхши қўшничилик сиёсатини ўзида яна бир бор намоён қилди”, дейди экспертлар.
Уларнинг билдиришича, “Ушбу саъй-ҳаракатлар Афғонистонни Марказий Осиё минтақавий ҳамкорлик жараёнига қўшиш йўлидаги Ўзбекистон интилишларининг яна бир амалий ифодаси сифатида кўриш имконини берди”.