Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Мустақилликка эришган кун Малайзияда кенг тантана қилинди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Мустақилликка эришган кун Малайзияда кенг тантана қилинди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали қабул маросими ўтказилди, деб хабар қилмоқда Дунё АА мухбири.

Тадбирда Малайзия қироллик оиласи аъзолари, парламент, турли вазирлик, идоралар раҳбарлари ва ходимлари, дипломатик корпус вакиллари, ОАВ, бизнес, фан, таълим, туризм ва тиббиёт соҳалари раҳбарлари ҳамда Малайзиядаги ватандошлар иштирок этди. Шунингдек, қабул маросимида Малайзия Перак султонлиги валиаҳд шаҳзодаси Жафар ибни Алмарҳум Ража Муда Муса, Перлис султонлиги шаҳзодаси Тенку Шариф, Негери Сембилан султонлиги шаҳзодаси Тунку Зайнал Абидин ва Малайзия ҳукумати номидан бош меҳмон сифатида мамлакат олий таълим вазири Замбри Абд Кадир қатнашди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан қизғин табриклаган ҳолда, Президентимизга, мамлакатимиз ҳукуматига ва ўзбек халқига мустаҳкам соғлик, улкан муваффақиятлар ҳамда фаровонлик тилади.

Ҳар иккала мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойиллари асосида изчил ривожланиб бораётгани, 2024 ва 2025 йиллардаги олий даражадаги ташрифлар, парламентлараро ҳамкорлик жадаллашганига қайд этилди.

Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган "Ўзбекистон – 2030" стратегияси ҳамда "Янги Ўзбекистон"ни барпо этиш ғояси асосида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида турли жабҳаларда эришаётган муваффақиятлари жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётгани алоҳида таъкидланди. Юртимиздаги сиёсий барқарорлик ва ижобий макроиқтисодий вазият хорижий инвесторларни тобора кенг жалб қилиш учун асосий омил бўлаётгани айтилди.

Жумладан, дунёдаги мушкул геоиқтисодий вазиятга қарамасдан, иқтисодиётнинг барқарор ўсиши, кичик ва ўрта бизнесга бўлган эътибор, ўзига хос ижтимоий сиёсат, камбағалликка қарши кураш, минтақавий сиёсат ва спорт соҳасидаги ютуқлар таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мустақил ривожланиш даврида илк бор 2026 йилда бўладиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани иштирокчилар томонидан хурсандчилик билан қарши олинди.

Ўзбекистон давлат филармонияси санъаткорлари томонидан байрам концерт дастури намойиш этилди. Ўзбек санъаткорларининг мамлакатимиз турли минтақалари маданияти намуналарини ўзида акс эттирган миллий қўшиқ ва рақслар билан чиқишлари иштирокчиларга катта таассурот қолдирди.

Спикери Жохари бин Абдул, Малайзия парламенти Вакиллар палатаси:

– Ўзбекистонда охирги саккиз йилда амалга оширилган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ижобий натижаларига гувоҳ бўлиб турибмиз. Мамлакатнинг тинчликпарвар, прагматик ва мувозанатли ташқи сиёсатини юқори баҳолаймиз. Фурсатдан фойдаланиб, мамлакат Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти, ҳукумати ва халқига тинчлик, равнақ ва янги зафарлар тилайман.

Фариза Шам, Малайзия ислом цивилизацияси институти директори:

– Ўзбекистон халқини яқинда нишонланган мамлакат мустақиллигининг 34 йиллиги билан чин юракдан табриклайман. Мустақиллик йилларида маданий-маърифий ва диний соҳаларда, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар алоҳида эътиборга лойиқ. Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида мамлакат олдида қўйилган янги марралар ҳамда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга қаратилган давлат сиёсатини юқори баҳолаймиз.

Рой Энтони Рожерс, Малайя университети қошидаги Осиё ва Европа институти директори ўринбосари:

– Ўзбекистон ва Малайзия кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган аниқ қадамлар ўз меваларини бермоқда. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни халқаро ҳамжамият, хусусан Малайзия расмий, бизнес, эксперт ва академик доиралари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбекистонни Мустақиллик куни билан табриклайман ва яқин келажакда икки дўст мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар янада кенгайиб боришига тилакдошман.

Сухайми Шахадан, Ўзбекистон-Малайзия бизнес кенгаши бош котиби, АСЕАН Савдо-саноат палатаси раиси:

– Охирги йилларда Ўзбекистонда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бу йўлдаги тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш учун қатъий қадамлар ташланганини мамнуният билан олқишлаймиз. Янги давр хорижий инвестиция, илғор технология ва тадбиркорларга янги имкониятлар эшигини очиб берди деб, ҳисоблайман. Шунинг учун ҳам икки мамлакат ишбилармон доиралари ва туризм саноати вакиллари ўртасида "B2B" алоқаларни фаоллаштириш билан шахсан шуғулланяпман. Олдимизда аниқ марраларни белгилаб олдик.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистондаги дўстларимизда бундан-да зиёда тараққиёт ва фаровонлик тилайман.

Ки Кан Чай, "KK Group" компанияси асосчиси ва бош директори:

– Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муборак бўлсин. Мустақиллик байрами маросими унда иштирок этган Малайзия бизнес доиралари ва йирик компаниялари учун республиканинг ўзига хос инвестициявий салоҳияти ва жозибадорлиги тақдимоти ҳам бўлди. Ўзбекистонда бизнес учун яратилган қулай шароитлардан оқилона фойдаланган ҳолда, янги лойиҳалар ишлаб чиқилаётгани ва бир қатор бизнес миссия таркибида республика вилоятларига ташрифларни режалаштирганмиз.