Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ҳузурида илмий-тадқиқот инновация маркази фаолияти ташкил этилади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ҳузурида илмий-тадқиқот инновация маркази фаолияти ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 6 февраль, /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг «Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ҳузурида илмий-тадқиқот инновация маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши сўнгги пайтларда ўзбек спортчиларида кузатилаётган турли жисмоний ҳолатларни илмий-тадқиқот натижалари асосида таҳлил этиш имкониятини оширади.

Шунингдек, Ўзбекистон спортчиларининг Токио-2020 XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига, нуфузли жаҳон ва қитъа мусабақаларига тайёргарлик кўриши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, спорт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ҳамда илғор техналогияларни спорт тайёргарлик жарёнига кенг тадбиқ қилиш ишларни такомиллаштириш вазифаларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

Марказ вазифаларига Ўзбекистон спортчиларини олимпия ва паралимпия ўйинларига ва бошқа мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиши учун тайёрлашга кўмаклашувчи, уларнинг спорт маҳоратларини ошириш ва жисмоний ҳолатини қайта тиклаш ишларини илмий-услубий кузатиб бориш фаолиятини амалга ошириш, спортчиларнинг индувидиал жисмоний юкламаларини текшириш, уларнинг психологик тайёргарлигини таъминлаш, спорт соҳасида долзарб муаммоли мавзуларда семинар-тренинглар, “давра суҳбатлари” ташкил этиш киради.

Ўзбекистон спортчиларининг халқаро майдонда эришаётган юксак натижаларини ва юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилаётганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Шундай бўлсада, айрим спорт турларида атлетларимизнинг жисмоний ҳолати баҳсларда тўлиқ куч билан курашишига монелик қилмоқда. Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ҳузурида илмий-тадқиқот инновация марказининг ташкил этилгани ана шундай камчиликларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси мамлакатимизда олимпия оиласи дастурига киритилган спорт турларини ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, сўнгги пайтларда юртимизда қиличбозлик спорт турига эътибор ва ёшларимиз орасида унга бўлган қизиқиш анча ошди. Мамлакатимизда қиличбозлик бўйича йирик мусобақалар ўтказилмоқда. Осиё ва жаҳон чемпионатларида қиличбозларимиз юқари натижаларни қайд этаётгани ана шу эътибор натижасидир.

Халқаро қиличбозлик федерацияси ижроқўми вакиллари Азе Эрика, Новак Перович ҳамда Виталий Логвин бошчилигидаги делегация юртимизда спортнинг ушбу турини ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди. Меҳмонлар сафар давомида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов учрашди. Суҳбатда қиличбозлик спорт турини ривожлантириш, ёшлар орасида тарғиб этиш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар якунида Тошкент шаҳрида халқаро қиличбозлик академиясини ташкил этишга келишилди.

Мамлакатимизда спортнинг барча турларининг жадал юксалиб бориши замирида муҳтарам Президентимизнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратаётган эътибори ётибди, - деди Рустам Шоабдураҳмонов. Қиличбозлик спорт тури ҳам бундан мустасно эмас. Шу маънода биз Марказий Осиё қиличбозлик конфедерациясини ташкил қилдик. Ҳозирда Эрон ва Мўғилистон федерациялари бу ташкилотимизга қўшилиш истагини билдирди. Ишонаманки, Халқаро қиличбозлик федерациясининг қўллаб-қувватлаши асосида ташкил қилинадиган академия ҳам юртимизда қиличбозлик спортининг янада оммавийлашишига туртки бўлади.

Ўз навбатида халқаро ташкилот вакиллари академия учун мўлжалланган ҳудуд ва базаларни кўздан кечириб, бу борадаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Бу Ўзбекистонга қилган илк ташрифим эмас. Бундан аввал 2015 йил кадетлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати вақтида Тошкентга келганман, — деди Новак Перович. — Шуни айтишим керакки, мазкур мусобақа ёшлар миқёсида ташкил қилинган энг яхши дунё биринчиликларидан бири бўлган эди. Ўзбекистонда барча соҳада тизимли ишлар йўлга қўйилган. Биз ҳам бундай имкониятлар заминида қиличбозликни ривожлантириш учун қўлимиздан келган ёрдамни аямаймиз.