Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаб, ҳамкорлик алоқаларини фаоллаштирмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

2 август куни Тошкентда “Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия” шаклида ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Анжуманда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов, Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов, иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов, транспорт вазири Рашад Набиев, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу, савдо вазири Меҳмет Муш, транспорт ва инфратузилма вазири Адил Қораисмоилўғлу иштирок этади.
Тадбир олий даражада эришилган келишувларни ҳаётга тадбиқ этиш масалаларини муҳокама қилиш, шунингдек, ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Учрашув кун тартибидан ташқи сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги муносабатларни кенгайтириш, транспорт-коммуникация соҳасида минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.
Хусусан, учрашув иштирокчилари уч мамлакат ўртасидаги ташқи сиёсат, савдо-иқтисодий ва сармоявий, транспорт-коммуникация соҳаларида алоқаларни фаоллаштириш ва уларнинг истиқболларини муҳокама қилади.
Учрашув якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.
Форум доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам бўлиб ўтади ҳамда тадбир якунлари оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказиладиган брифингда тақдим этилади.
Мазкур учрашувни ўтказиш ташаббуси Озарбайжон томонидан илгари сурилиб, Ўзбекистон ва Туркия уни қўллаб-қувватлади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “тўсиқларсиз Марказий Осиё”ни яратиш, одамлар ва товарларнинг эркин ҳаракатланишига халал бераётган жиҳатларни бартараф этиш мақсадида минтақалараро ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ташаббусига тўлиқ мос келади.
“Ўзаро алоқаларни ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамламасдан туриб, бугунги кунда мамлакатларимиз дуч келаётган хавф-хатар ва таҳдидларни енгиб бўлмаслигини чуқур англаш вақти келди. Биз фаровонлик ва тараққиётга эришиш йўлида биргаликда ривожланиш истиқболлари бўйича яхлит ёндашувларни ишлаб чиқишимиз лозим”, деб таъкидлаган эди Президен Шавкат Мирзиёев 2021 йил июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциядаги нутқида.
Ўзбекистон раҳбарининг ёндашувлари қўшни ва ҳамкор давлатлар томонидан қўллаб-қувватланиб, минтақадаги ижобий ўзгаришларга асос бўлмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўзаро ҳамкорликни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама шакллардаги майдончаларда фаол ривожлантирмоқда. Хусусан, учала давлат БМТ, Туркий давлатлар ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, бошқа халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасида ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйган.
Шу нуқтаи назардан, Тошкент учрашуви нафақат Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон, балки ушбу давлатлар жойлашган минтақалар ўртасидаги ишончли ва стратегик шериклик, яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги салмоқли қадам бўлади.
“Дунё” АА