Ўзбекистон-Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этиш режалаштириляпти
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимиз элчиси Алишер Тўхтаев Покистон ҳукуматининг Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш учун масъул вакили, Бош вазир саноат масалалари бўйича махсус ёрдамчиси, саноат ва ишлаб чиқариш вазири Харун Ахтар билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Суҳбат чоғида, жорий йил февраль ойида Тошкентда ўтказилган олий даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Барча йўналишлар бўйича келишувларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича томонлар ўртасида ишончли ва тизимли мулоқот йўлга қўйилгани қайд этилди. Мутасадди вазирликлар ўртасида барча соҳаларни қамраб олувчи "йўл харитаси"ни имзолашнинг муҳимлиги, унда иқтисодий дипломатияга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.
Трансафғон темир йўли нафақат икки мамлакат, балки Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, стратегик соҳалардаги минтақавий боғлиқлик лойиҳаларини изчил амалга ошириш имконини бериши эътироф этилди.
Учрашувда, шунингдек, давлат харидлари соҳасида алоқаларни ривожлантириш, электрон тижорат йўналишида онлайн-савдо платформаларини биргаликда ишлаб чиқиш, икки мамлакат ҳудудларидаги эркин иқтисодий зоналарда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш шартлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Бундан ташқари, имтиёзли савдо доирасида товарлар номенклатурасини ошириш, Ўзбекистон-Покистон ҳудудлараро форумини ўтказиш, банклараро ҳамкорлик йўналишида амалий чораларни кўриш каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар барча келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш, стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни рўёбга чиқариш борасидаги ишларни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.