Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон – Покистон: стратегик шериклик ва минтақавий интеграция истиқболлари

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон – Покистон: стратегик шериклик ва минтақавий интеграция истиқболлари

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар йилдан-йилга мустаҳкамланмоқда. Покистон мамлакатимизнинг нафақат, Жанубий Осиё ва ислом оламидаги, балки жаҳон миқёсидаги ишончли ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ушбу мамлакат Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини биринчилардан бўлиб, 1991 йилнинг 20 декабрида тан олган. Ўзаро дипломатик муносабатлар эса 1992 йил 10 майдан бошлаб ўрнатилган.

Ўзбекистон иқтисодий, сиёсий салоҳияти йил сайин ўсиб бораётган Покистон билан ўзаро шериклик муносабатларини ривожлантиришга айниқса, сўнгги йилларда катта аҳамият бермоқда. Бугунги кунда давлатларимиз минтақада барқарор ривожланиш ва интеграциянинг асосий иштирокчилари сифатида муносабатларнинг стратегик хусусиятини янада кучайтирмоқда.

Ўзаро савдо ва экспорт кўрсаткичлари

Икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар кейинги йилларда янги босқичга кўтарилди. 2019 йилдаги 122 миллион АҚШ долларилик савдо айланмаси 2023 йилга келиб 387 миллион АҚШ долларига етди. Икки давлат раҳбарлари томонидан бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилингани шерикликнинг аҳамиятини янада оширади. Савдо муносабатларини янада ривожлантириш учун онлайн платформалар яратиш режалаштирилган. Шу тариқа экспортчи ва импортчилар мулоқоти енгиллашиб, янги савдо йўналишлари очилади.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон Покистонга 124,7 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилган. Бу маҳсулотларнинг умумий қиймати 192,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Савдо алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида “UzbekPak International Trading Centre” савдо уйи ташкил этилди. Ушбу марказ юртимиз саноати ютуқлари, жумладан, энг сара тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш этиладиган майдончага айланмоқда. “Made in Pakistan” ва “Made in Uzbekistan” кўргазмалари ҳам савдо ва маданий ҳамкорлик кўламини кенгайтирмоқда.

Сармоя учун истиқболли соҳалар

Ўзбекистон сармоявий муҳит барқарорлиги билан ажралиб туради. Покистонлик инвесторлар тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноати каби соҳаларга кириб келиши учун диёримизда кенг имконият мавжуд.

Ҳукуматимиз турли соҳаларда лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб, сармоядорларга қулай шарт-шароит яратмоқда. Айни жараёнда икки мамлакат тадбиркорларининг B2B учрашувлари муҳим аҳамият касб этиб, янги сармоявий лойиҳалар илгари сурилишига замин ҳозирламоқда.

Транспорт-логистика соҳасидаги инфратузилмавий лойиҳалар

Ўзбекистон ва Покистон транспорт-логистика йўналишидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда. 2024 йил ноябрь ойида Тошкент – Лаҳор йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилди. Бу рейс турли соҳалардаги алоқаларни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Тошкентдан Покистоннинг иккинчи йирик шаҳри – Карачига ҳаво орқали йўл очиш юзасидан музокара давом этмоқда.

TCS компанияси билан бирга Тошкент ва Карачи ўртасида самолётда юк ташишни ташкил этиш режалаштирилган. Бу лойиҳа таркиби тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини қисқа муддатда етказиб бериш имконини беради.

Логистика марказлари ва инфратузилмани ривожлантириш

Термиз шаҳридаги “Termez Cargo Center” логистика хаби имкониятини кенгайтириш яна бир муҳим лойиҳа ҳисобланади. Афғонистон ва Покистон орқали товар етказиб беришда муҳим аҳамиятга эга бу марказ ҳудудида янги омборхоналар қуриш, хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган. “National Logistics Corporation” компанияси билан ушбу базада юкни сақлаш ва қайта тақсимлаш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича келишув имзоланган. Яқин келажакда товарларни Марказий Осиё ва Европа мамлакатларига транзит қилиш жараёни анча соддалашади.

Трансафғон транспорт коридорининг аҳамияти

Трансафғон темир йўли Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғлайди. Жумладан, Ўзбекистонга Покистон денгиз портларига чиқиш имконини яратади. Натижада минтақавий савдо, иқтисодий ҳамкорлик ривожланади. Темир йўлнинг узунлиги тахминан 760 километр бўлиб, Термиз – Мозори – Шариф – Кобул – Пешовар бўйлаб ўтади. Лойиҳанинг умумий қиймати 4,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигидан маълум қилинишича, ҳозир техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилмоқда. Шу йил бошланадиган қурилиш ишлари камида беш йил давом этади.

Трансафғон темир йўли ишга тушгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш муддати 35 кундан 3-5 кунгача қисқаради. Шунингдек, битта стандарт контейнерни ташиш нархи қарийб уч баробар арзонлашиши кутиляпти.

Молиявий ҳамкорлик ва ўзаро ҳисоб-китобни такомиллаштириш

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш мақсадида молиявий муносабатларни янада ривожлантириш, банклараро ҳисоб-китобни такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

2025 йил 5 январь куни Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаев Покистон Давлат банки раиси Жамил Аҳмад билан учрашди. Мулоқот давомида икки томонлама савдони рағбатлантириш мақсадида банклараро тўловларни такомиллаштириш масаласи муҳокама қилинди. Айрим тижорат банклари ўртасида муайян алоқалар бўлса-да, тадбиркорлик субъектлари турли хизматлардан фойдаланмаётгани таъкидланди. Бу ҳолатни таҳлил қилиш зарурлиги айтилди.

Жамил Аҳмад Покистонда хорижий банклар ва давлатлар билан тўлов эркин амалга оширилишини билдирди. Мамлакат ҳудудида фаолиятини йўлга қўйишни истаган ўзбек банкларига дастлаб ваколатхона очиш, сўнгра филиални ишга тушириш тавсия қилинди. Учрашувда Покистоннинг айрим давлатлар билан бартер тизимида ишлаш тамойили ҳақида маълумот берилди. Бу тизим ўзаро савдони енгиллаштиришда самарали восита бўлиши таъкидланди.

Маданий-гуманитар ҳамкорлик

2025 йил 3 январь куни Карачи шаҳрида “UzbekPak International Trading Centre” савдо уйи ва “UzbekPak Cultural Centre” маданий марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ва “Diners Group” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган маросимда Карачи шаҳрининг йирик тадбиркорлари, экспорт-импорт корхоналари раҳбарлари, бизнес доиралари ва туристик компаниялар вакиллари иштирок этди.

“Diners Group” раҳбари Суҳайл Мотен таъкидлашича, савдо уйи ва маданий марказ минтақавий боғлиқликни қайта тиклаш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва инвесторлар учун зарур маълумотлар тақдим этишга хизмат қилади.

Туризм ва таълимда алмашинув дастурлари

Ўзбекистонда таҳсил олаётган покистонлик талабалар сони 2024 йилда 1 минг 300 нафардан ошди. Бу кўрсаткич икки давлат ўртасида таълим алмашинуви ривожланиб бораётганини кўрсатади. Соҳадаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мақсадида ўқув ва тадқиқот дастурлари жорий этилмоқда. Покистонлик талабалар олий ўқув юртларимизда тиббиёт, муҳандислик ва гуманитар йўналишлар бўйича таҳсил олиш имконига эга.

Туристик оқимни рағбатлантириш мақсадида икки давлат ўртасида виза тартиби енгиллаштирилди. Ўзаро таълим дастурлари доирасида Ўзбекистон ва Покистон университетлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.

–Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан покистонликлар учун виза расмийлаштириш тартиби соддалаштирилгани, тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилаётгани жамиятимиз учун қувонарли ҳодиса сифатида қайта тикланаётган алоқаларимизга янгича мазмун бахш этади, – дейди фахрий консул Нажиб Воҳра. – Ишбилармонлар учун вақт энг қимматбаҳо неъмат, қайта тикланмас ресурс ҳисобланади. Бизнес доира вакили сифатида ишонч билан айта оламанки, очилаётган янги ҳаво йўллари икки мамлакат тадбиркорларининг қимматли вақтини тежаб, алоқаларни жадаллаштиради ва янги қўшма лойиҳаларга замин яратади.

Покистон Ўзбекистонни доимо қўллаб-қувватлайди

Икки давлат бир қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда, бир-бирининг мавқеларини фаол қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳамкорлик, айниқса, БМТ, ШҲТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти каби қатор ташкилотлар доирасида икки мамлакатнинг ўзаро таклиф ва ташаббусларини маъқуллаш орқали амалга оширилаётгани эътиборлидир. Покистон Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлайди. Бу борада 2024 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон ва Покистон ўртасида мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишини қўллаб-қувватлаш тўғрисида меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат ЖСТга қўшилиш жараёнида Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, халқаро савдо тизимига интеграция бўйича мамлакатнинг жиддий саъй-ҳаракатлари тан олинишини тасдиқлайди. Меморандумга Ўзбекистон Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов ва Покистоннинг ЖСТдаги доимий вакили Али Сарфроз Ҳусайн имзо чекди.

Мультимодал транспорт йўлаги

Ўзбекистон, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Афғонистон ва Покистон орқали ўтувчи мультимодал транспорт йўлагини яратиш бўйича келишув 2024 йил ратификация қилинди. Бу лойиҳа орқали юк ташиш жараёни осонлашади, вақти қисқаради.

Муқобил транспорт йўналишлари

2025 йилга қадар Ўзбекистон транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш концепцияси доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб боришни режалаштирмоқда:

Туркманистон – Эрон – Туркия – Европа Иттифоқи; Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Европа; Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон; Ўзбекистон (Андижон) – Қирғизистон (Ўш, Иркештом) – Хитой (Қашқар).

Бу йўналишлар халқаро савдо йўлларини диверсификация қилиш ва транспорт-логистика салоҳиятини оширишга ёрдам беради.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг мустаҳкамланиши минтақа барқарорлиги ва тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ҳар икки давлатнинг иқтисодий ривожига хизмат қилади.