Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президентига ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқандда очилиши муносабати билан йўллаган табригига жавобан мактуб йўллади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга унинг Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиши муносабати билан йўллаган табрикномасига жавобан мактуб йўллаб, Қирғизистон томони ушбу тадбирга нуфузли делегациясини юборгани учун миннатдорлик изҳор этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг telegram-каналига таяниб.
"Мазкур халқаро форум сўнгги қирқ йил ичида илк бор ЮНЕСКО Бош қароргоҳидан ташқарида – қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани Марказий Осиё минтақасининг умумий муваффақияти экани, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора ошиб бораётгани ҳақидаги илиқ сўзларингиз биз учун ғоят қадрлидир.
Конференцияда илгари сурилган муҳим ташаббуслар ва қабул қилинадиган қарорлар таълим, фан ва маданият соҳасида глобал ҳамкорликнинг янги уфқларини очиши, ўзаро дўстлик муҳитини янада кучайтириши ҳақидаги фикрларингизга ҳам тўлиқ қўшиламан.
Аминманки, ўртамиздаги чин қардошлик ришталарининг тобора мустаҳкамланиб бораётгани ва бўлажак олий даражадаги мулоқотларимиз стратегик шериклигимизни юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади", – дейилади мактубда.