Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси Россия ОАВ диққат марказида
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Россиянинг "Независимая газета"сида пойтахтимизда бўлиб ўтган III Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлисига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мақола муаллифи Виктория Панфилова ёзганидек, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси 2-3 май кунлари ўтказилган III Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида бўлиб ўтди.
Унда ҳукумат ҳамда инвесторлар ўртасида очиқ ва самарали мулоқотнинг йўлга қўйилгани барқарор иқтисодий тараққиётнинг асосий калити экани қайд этилди. Ўзбекистон раҳбари муайян йўналишлар бўйича ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди ҳамда кенгашнинг келгуси фаолияти устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди.
"Инвесторлар энергетика, транспорт ва геология соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиш билдиришди, — дейилади мақолада. — Шунингдек, соғлиқни сақлаш, туризм, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати йўналишларидаги лойиҳалар таклиф этилди".
Қайд этилганидек, учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти бошчилигидаги Хорижий инвесторлар кенгаши иккинчи ялпи мажлиси муҳим воқеа бўлди. Унда 20 га яқин йирик банк ва компаниялар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон раҳбари Инвесторлар кенгаши фаолиятининг тўртта устувор йўналишини белгилаб берди. Булар капитал бозорини ривожлантириш, масъулиятли бизнес юритиш, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш ва инвесторлар билан ишлаш тизимини рақамлаштиришдир.
Нашрда форум доирасида Trade Connect Central Asia+ (TCCA+) дастури ишга туширилгани хабар қилинган. Унинг мақсади Марказий Осиёнинг бешта давлати ва Озарбайжоннинг иқтисодий ривожланиши ва интеграциясини рағбатлантиришдан иборат. Инвесторлар гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳалар ва минтақанинг транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар.
"III Тошкент халқаро инвестиция форуми биринчи куни якунлари бўйича Masdar, "Almar Water Solution" каби йирик компаниялар билан 10 дан ортиқ шартномалар имзоланди", — деб таъкидланган мақолада Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати манбасига таяниб.
МОСКВА, 7 май. /"Дунё" АА/.