Ўзбекистон Президенти 11-12-декабр кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 11-12-декабр кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маʼлумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, мамлакатимиз етакчиси Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эʼлон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025-йил "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" деб эʼлон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этиши кўзда тутилган.
Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон Президенти форумнинг "Тинчлик ва ишонч: барқарор келажак ёълидаги мақсадлар муштараклиги" мавзусида ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.