Ўзбекистон Президенти 4-5 август кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси тадбирларида иштирок этиш учун 4-5 август кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати маълумотига кўра, "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбирда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.
Конференция кун тартибидан транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, иқтисодий трансформация, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит учун хатарларга бардошликни ошириш, Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. Аваза сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши кўзда тутилган.
Ўзбекистон етакчиси Туркманистонга ташриф доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган тадбирда ҳам иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.