Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Бишкекда Қирғизистон Президенти билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бугун Қирғизистон Президенти Садир Жапаров томонидан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровга самимий қабул ва очиқ ҳамда ишончли руҳда ўтган мазмунли учрашув учун миннатдорлик изҳор этаман, - деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашувда халқларимизни ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида тараққиёт ва фаровонликка интилиш бирлаштираётгани алоҳида таъкидланди. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан энг яқин қўшни ва стратегик ҳамкор сифатида муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратади.
Чегара масалалари бўйича муваффақиятли келишувлар, миллий ID ҳужжатларини ўзаро тан олиш, қўшма корхоналар ҳамда Қамбарота ГЭС-1 ва Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли каби йирик умумий лойиҳалар бунинг яққол тасдиғидир.
Учрашувда мамлакатларимизда ўтказилаётган "Заковат" интеллектуал ўйини мусобақалари ҳам эътироф этилди. Бу лойиҳа ёшларимиз ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган жуда самарали ташаббус сифатида қайд этилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистонни асрлар давомида шаклланган қардошлик ва қўшничилик ришталари бирлаштириб туради. Биз уларни қадрлаймиз ва келгусида янада мустаҳкамлаймиз".