Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" мукофотининг ҳайъат аъзоси бўлишга розилик билдирди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" мукофотининг ҳайъат аъзоси бўлиш таклифини қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" мукофотининг ҳайъат аъзоси бўлиш таклифини бениҳоя миннатдорлик билан қабул қилмоқдаман, – деб ёзди бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ушбу мукофот низолар, тушунмовчиликлар туфайли пароканда бўлган жаҳонда меҳр-оқибат, жасорат ва бирдамлик туйғулари қанчалик ноёблигини, қанчалик таҳсинга сазовор эканлигини ёдга солади.
Одамзоднинг ёруғ келажаги ўзаро муносабатларга боғлиқлигига чин дилдан ишонадиган, жасур, узоқни кўра биладиган инсонлар билан елкама-елка фаолият юритиш мен учун шарафдир".