Ўзбекистон Президенти бошқа давлат раҳбарлари билан биргаликда Авазадаги миллий павильонларни бориб кўрди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференцияси доирасида давлат раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбирларда иштирок этдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати маълумотига кўра, миллий кунлар минтақа халқларининг бой маданий меросини, мустаҳкамланаётган қўшничилик алоқаларини ва кенгайиб бораётган маданий-гуманитар ҳамкорлигини намойиш этиш мақсадида уюштирилди.
Бу ерда анъаналар ва ҳунармандчиликка бағишланган, маданият, санъат ва туризм соҳаларидаги замонавий ютуқлар акс этган миллий павильонлар очилган. Шунингдек, миллий таомлар кўргазмаси ва пазандачилик бўйича маҳорат дарслари ташкил этилган.
Анъанавий ўзбек ҳовлиси кўринишида қурилган Ўзбекистон павильони ташриф буюрувчиларда ёрқин таассурот қолдирди.
Тадбир минтақавий ўзига хослик ва маданий ранг-барангликнинг навбатдаги намунаси сифатида ўзаро англашувни мустаҳкамлашга ҳамда Марказий Осиёни тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик макони сифатида намоён этишга хизмат қилди.
Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.
Туркманбоши шаҳри аэропортида олий мартабали меҳмонни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.