Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон триатлон иттифоқи раҳбарини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳридаги триатлон ва паратриатлон бўйича жаҳон кубоги доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Бутунжаҳон триатлон иттифоқи раҳбари Антонио Фернандес Ариманини қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу нуфузли глобал ташкилот билан мазкур спорт турини оммалаштириш ва Ўзбекистонда миллий триатлон мактабини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда триатлон жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Миллий федерация фаолият кўрсатмоқда, мунтазам равишда халқаро мусобақалар ўтказилмоқда, ўзбекистонлик спортчилар қитъа ва жаҳон рейтингларида ўз ўринларини мустаҳкамлаб бормоқда.
Спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва спорт менежерларини тайёрлаш, замонавий инфратузилмани яратиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва эксперт кўмаги дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.