Ўзбекистон Президенти “Citigroup”нинг мамлакатимизда “Citibank” шўъба банки офисини очиш бўйича режаларини қўллаб-қувватлади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида АҚШнинг энг йирик “Citigroup” молиявий корпорацияси раиси Жон Дуганни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мамалакатимиз етакчиси Ўзбекистон банклари ва давлат корхоналари облигацияларининг халқаро фонд бозорларида муваффақиятли жойлаштирилишига кўмаклашган корпорация билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини мамнуният билан қайд этди.
Ўзбекистон етакчиси “Citigroup”нинг мамлакатимизда “Citibank” шўъба банки офисини очиш бўйича режаларини қўллаб-қувватлади.
Учрашувда банк-молия соҳасини ривожлантириш, фонд бозоридаги қимматли қоғозлар жозибадорлиги ва ликвидлигини ошириш учун самарали воситаларни жорий этиш, мамлакатимиз капитал бозорига хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
АҚШ корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таъсирчан механизмлар ва аниқ ижро муддатларини кўрсатган ҳолда “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 21 сентябрь. /«Дунё» АА/.