Ўзбекистон Президенти Давос шаҳрида Америка етакчиси ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан бугун Давос шаҳрида Америка етакчиси ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Швейцарияга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, аввалроқ Ўзбекистон етакчиси кенгашга таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклифини қабул қилган эди.
Мамлакатимиз етакчиси АҚШ Президентига йўллаган мактубида ушбу ташаббус Яқин Шарқдаги кўп йиллик можароларни ҳал этиш, кенг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланаётганини таъкидлади.