Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди

Пекин шаҳрига расмий ташриф доирасида бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, кўп қиррали амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий ва гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ва бутун Хитой халқини буюк Ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тяньцзинь саммити муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.

Икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон – Хитой муносабатлари янги даврда барча шароитларда стратегик шериклик ва кўп қиррали "етук" ҳамкорлик даражасига кўтарилгани таъкидланди.

Ўтган йили товар айирбошлаш 14 миллиард долларга етди ва барқарор ўсишда давом этмоқда. Бу кўрсаткични маҳсулот етказиб беришни кўпайтириш, экспорт ва импорт мутаносиблигини таъминлаш орқали 20 миллиард долларга етказиш имконияти борлиги қайд этилди.

Шу мақсадда Ўзбекистонда стандартларни уйғунлаштириш ва маҳсулотларни Хитой талаблари асосида сертификациялаш учун қўшма Квант метрология маркази ва Минтақавий саноат стандартлаштириш марказини очиш таклиф қилинди.

Қўшма лойиҳалар портфели 60 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.

Бу галги ташрифга тайёргарлик доирасида "яшил" энергетика, геология, кимё, ноёб металларни чуқур қайта ишлаш, кўмир кимёси, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва рақамлаштириш, қишлоқ ва сув хўжалиги, уруғчилик, агровольтаика соҳаларида янги лойиҳа таклифлари шакллантирилди.

Илмий тадқиқотлар ва истиқболли стартапларни илгари суриш мақсадида Ўзбекистон – Хитой сунъий интеллектни ривожлантириш марказини ташкил этиш таклиф қилинди.

Хитойнинг етакчи банк-молия институтлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Камбағалликка қарши курашиш бўйича махсус қуйи қўмита йиғилиши ва жорий йилда Ўзбекистонда ўтказилаётган иккинчи Ҳудудлар форуми якунларига юқори баҳо берилди.

"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" стратегик темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича Ўзбекистон пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бу галги ташриф доирасида Маданият марказларини ўзаро очиш тўғрисида битим имзолангани мамнуният билан қайд этилди.

Жорий йил Ўзбекистонда иккинчи Таълим форуми бўлиб ўтади. Чунцин шаҳрида илк бор Касб-ҳунар таълими форуми ўтказилди, ушбу йўналишда "Ўзбекистон – Хитой альянси" тузилди. Ўзбекистон ҳудудларида "Лу Бань устахоналари" очилади.

Тошкент ва Самарқанддаги Конфуций институтлари самарали фаолият юритаётгани таъкидланди.

Томонлар авиақатновлар сонини янада кўпайтириш ва сайёҳлар алмашинувини фаоллаштириш муҳимлигини қайд этдилар.

Якунда Президентимиз ХХР Давлат кенгаши Бош вазирини расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.