Ўзбекистон Президенти Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеяси иштирокчилари билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти ва ташкилот Бош ассамблеяси иштирокчиларини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида Осиё Олимпия кенгашининг янги сайланган президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон етакчисига Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонга халқаро спорт ҳаракатининг ишончли ҳамкори сифатида юксак ишонч билдирилиб, ташкилот ассамблеясини Тошкентда ўтказишга қарор қилингани учун миннатдорлик изҳор этди.
Спортни ривожлантириш “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида устувор йўналишлардан бири сифатида белгилангани таъкидланди.
Ўзбекистон халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва амалий натижаларга эришишга қаратилган қўшма дастур ҳамда ташаббусларни амалга оширишга тайёрлиги қайд этилди.
Тадбир якунида Президентимиз спортни ривожлантириш ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Осиё Олимпия кенгаши бош директори, Бутунжаҳон сув спорти федерацияси президенти Ҳусайн ал-Мусалламга Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.