Ўзбекистон Президенти Пекин шаҳрида "Бир макон, бир йўл" учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17-18 октябрь кунлари "Бир макон, бир йўл" учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, юбилей саммитнинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, "яшил" тараққиёт, рақамлаштириш дастурларини илгари суриш ва бошқа масалалар ўрин олган. Ўтган ўн йиллик даврда кўп томонлама шерикликда эришилган асосий натижалар сарҳисоб қилинади, келгуси ҳамкорликнинг янги вазифалари белгилаб олинади.
Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи сессиясида дастурий нутқ сўзлаши ҳамда "Макон ва йўл" ташаббуси доирасидаги халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилиши кутилмоқда.
Ташриф дастурида ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
«Дунё» АА