Ўзбекистон Президенти Пекиндаги тантанали ҳарбий парадда иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрига расмий ташриф доирасида бугун Тяньаньмэнь майдонида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали ҳарбий парадда иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирда йигирмадан ортиқ давлат раҳбарлари ва вакиллари, жумладан, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Вьетнам, Миср ва бошқа давлатлар етакчилари иштирок этди.
ХХР Раиси Си Цзиньпин ўз нутқида бугунги шароитда тарихий хотирани асраб-авайлаш, тинчликни сақлаш ва адолатни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Парадда Хитой халқ озодлик армиясининг 45 та бўлинмаси иштирок этди. Хитой мудофаа саноати томонидан ишлаб чиқарилган ракета тизимлари, танклар, авиация техникаси ва учувчисиз учиш аппаратларининг энг сўнгги намуналари намойиш этилди.
Бундай парадлар 1949 йилдан буён Пекинда ўтказиб келинади, қуролли кучларнинг сўнгги катта кўриги эса 2019 йил 1 октябрда бўлиб ўтган ва унда 15 мингга яқин иштирокчи қатнашган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пекин шаҳридаги тантанали тадбирларда иштироки мамлакатимизнинг халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, тинчлик, барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлида минтақавий ва глобал даражада конструктив мулоқотни ривожлантиришга қаратилган изчил ташқи сиёсатининг навбатдаги тасдиғи бўлди.