Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Мисрга жўнаб кетди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг таклифига биноан бугун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур ташриф дастурига мувофиқ, Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» саройида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Томонлар устувор соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар. Якунда қатор икки томонлама ҳужжатларнинг имзоланиши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари Мисрнинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказади.
Мамлакатнинг энг қадимги ўтмишдан бугунги кунгача бўлган давр тарихига оид ёдгорлик ва буюмларнинг бой тўпламига эга Миср цивилизацияси миллий музейи билан танишиш ҳам назарда тутилган.
«Дунё» АА