Ўзбекистон Президенти сайлови Бельгия эксперт ҳамжамияти вакиллари диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

«Брюссель-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи сайтида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулноза Исмоилованинг Брюссель пресс-клубидаги чиқиши матни эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Гулноза Исмоилова Ўзбекистон мустақилликнинг 30 йиллик даврида қўлга киритган муваффақиятлар, айниқса, сўнгги беш йил давомида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида сўз юритган. «Ўзбекистон халқаро майдонда янги қиёфага эга бўлди, - деб ёзади у. - 2019 йилда «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» шиори остида ўтказилган парламент сайлови бунинг ёрқин тасдиғидир. Аввало шуни таъкидлаш лозимки, 2019 йилги сайловлар тарихий аҳамиятга эга бўлиб, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ортга қайтмаслигидан далолат берди. Биринчи марта сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ жараён 2019 йил 25 июнь куни қабул қилинган Сайлов кодексига мувофиқ ўтказилди. Мазкур ҳужжат 5 та қонун ва кўплаб меъёрий ҳужжатларни бирлаштиришга имкон яратди. Сайлов кодекси халқаро стандартларга тўла мос келтирилди».
Маърузада таъкидланганидек, жорий йил янги Ўзбекистон Президенти сайлови ўтказиш жараёни ҳам кенг кўламли демократик ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. «Сайлов Ўзбекистон тараққиётининг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ҳаётга тадбиқ этилаётганининг ифодаси бўлади, - деб таъкидлаган МСК аъзоси. - Президент сайловида халқаро ташкилотлар вакиллари ва хорижий кузатувчиларнинг иштироки муҳим аҳамиятга эга. Чунки кампания очиқлик ва ошкораликнинг демократик тамойилларига асослаб ўтказилмоқда. Сўнгги йилларда халқаро кузатувчиларнинг Ўзбекистондаги сайловлардаги иштироки аввалги сайловларга нисбатан сезиларли даражада фаоллашди».
/«Дунё» АА/.