Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳри губернатори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон – Россия ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кенгайтириш, энг аввало, Санкт-Петербург шаҳри билан иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди – ўтган йил якунларига кўра ҳудудлар даражасидаги экспорт-импорт ҳажми 20 фоизга ошди. Пойтахтимизда Ишбилармонлик маркази фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, Янги Тошкент ҳудудида "Петербург мавзеси"ни барпо этиш лойиҳасини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Россия делегациясининг бу галги ташрифи чоғида металлургия, ускунасозлик, йўл қурилиши, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, логистика ҳамда бошқа соҳаларда 23 та кооперация лойиҳасини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" қабул қилинди.
Хусусий тиббиёт, таълим, коммунал хўжалик, рақамли технологиялар, миграция ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар қўллаб-қувватланди.
Фаол гуманитар алоқаларни давом эттириш ва қўшма маданий тадбирларни мунтазам ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йил октябрь ойида икки мамлакат ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилишини самарали ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни кўришга келишиб олинди.