Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони делегациясини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Холид ал-Фалиҳ Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ол-Сауд ва Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ол-Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Саудия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, йирик инвестиция лойиҳалари, энг аввало энергетика соҳасида илгари сурилаётганини юқори баҳолади.
«ACWA Power» корпорацияси мамлакатимизнинг турли ҳудудларида энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш ва “яшил” энергетикани ривожлантириш бўйича умумий қиймати 2,7 миллиард долларлик лойиҳаларни илгари суришга ҳисса қўшаётгани алоҳида қайд этилди.
Бундан ташқари, Саудия тараққиёт фонди иштирокида ижтимоий аҳамиятга эга қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
«Йўл харитаси» асосида нефть-газ, газ-кимё ва кимё тармоқлари, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ҳамда бошқа устувор йўналишларда истиқболли инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
«Дунё» АА