Ўзбекистон Президенти Токио шаҳрида Япония Парламенти Вакиллар палатаси спикери билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Токио шаҳрига расмий ташрифи доирасида Япония Парламентининг Вакиллар палатаси спикери Фукуширо Нукага билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон – Япония стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Икки мамлакат парламент делегациялари ўртасидаги ўзаро ташриф ва учрашувлар фаол тус олгани катта мамнуният билан қайд этилди. Парламентларда дўстлик гуруҳлари фаол иш олиб бормоқда. Май ойида Токиода навбатдаги парламентлараро форум муваффақиятли ўтказилди.
Парламентларнинг қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ва Япония префектуралари ассамблеялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланди.