Ўзбекистон Президенти Токио шаҳрида Япония парламентидаги Дўстлик лигаси аъзоларини қабул қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Япония Либерал-демократик партияси вице-президенти, парламентдаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси ва шу билан бирга Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстлик лигаси раиси Таро Асо билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Лига аъзолари ҳам қатнашган Ўзбекистон – Япония стратегик ҳамкорлик муносабатларини, жумладан, парламентлараро йўналишда янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Дўстлик лигаси, айниқса, унинг раиси Таро Асо Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси юксак баҳоланди.
Парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва қўшма ташаббусларни илгари суришда парламентлардаги дўстлик гуруҳларининг ролини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида 2026 йилда навбатдаги Парламентлараро форумни Ўзбекистонда ташкил этишга келишиб олинди.
Ўзбекистон билан дўстлик лигаси 2002 йилда ташкил этилган ва ҳозирги пайтда унинг аъзолари сони 40 нафардан ошган. Улар орасида Япониянинг таниқли сиёсат арбоблари, нуфузли депутат ва дипломатлари бор.