Ўзбекистон Президенти томонидан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 8-саммити доирасида илгари сурилган ташаббуслар Ўмон оммавий ахборот воситалари диққат марказида
 Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili
						Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili
					 
				
					 
						 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
					 
				
					 
						
						O’zbekistonning Investitsion Salohiyat
						O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
					 
				
					 
						
						O’zbekistonning Investitsion Salohiyat
					 
				
					 
						 Uchrashuvlar
						Uchrashuvlar
					 
				
					 
						 XMT doirasidagi xamkorlik
						XMT doirasidagi xamkorlik 
					 
				
					 
						 BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari
						BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari
					 
				
					 
						 Press-relizlar
						Press-relizlar
					 
				
					 
						 Vakolatxona yangiliklari
						Vakolatxona yangiliklari
					 
				
					 
						 Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi
						Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi
					 
				
					 
						 O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni
						O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni
					 
				
					 
						 Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod
						Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod
					 
				
					 
						 Sayyohlik
						Sayyohlik
					 
				
					 
						 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
						8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
					 
				
					 
						 O’zbekiston matbuoti daydjestlari
						O’zbekiston matbuoti daydjestlari
					 
				
					 
						 2022 — 2026  ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА
						2022 — 2026  ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА
					 
				
					 
						 Конституциявий ислоҳотлар
						Конституциявий ислоҳотлар
					 
				
					 
						 Boshqa yangiliklar va voqealar
						Boshqa yangiliklar va voqealar
					 
				
				
					Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
 
					Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетасида ва нашр веб-саҳифасида «Ўзбекистон туркий давлатларнинг кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтириш борасида ташаббус кўрсатмоқда» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11-12 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитидаги иштироки ва давлатимиз раҳбари томонидан саммитда илгари сурилган таклифларнинг аҳамияти батафсил ёритилган.
Унда қайд этилишича, Кенгаш мажлиси кун тартибига кўра, савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, шунингдек, таълим ва маданият соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Нашрда таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш номини Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш ва Туркманистонга кузатувчи давлат мақомини бериш ҳақидаги тарихий қарорларни Ўзбекистон тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Ўзбекистон Президенти, шунингдек, аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг улкан салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, ташкилотни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.
«Ўзбекистон Президенти мавжуд имкониятларни ҳар томонлама ўрганиш мақсадида савдо тўсиқларини бартараф этиш, электрон тижоратни кенг миқёсда жорий этиш ва савдо ҳажмини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқадиган Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этишни таклиф қилди, - дея қайд этган Ўмон нашри. – Бундан ташқари Шавкат Мирзиёев транспорт ва транзитни ривожлантиришни ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида таъкидлади, бу эса ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади».
Ҳозирги вазият мавжуд транспорт йўлакларни янада ривожлантириш ва Хитойдан Европага Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи янги трансконтинентал транспорт йўлакларини яратишни тақозо этмоқда. Нашр Ўзбекистон бу йўналишда тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида «Туркий давлатлар ташкилотининг транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик дастури»ни ишлаб чиқишни таклиф қилганини қайд этган.
«Ўзбекистон Президенти шунингдек, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш йўналишда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш мақсадида аъзо давлатларнинг ихтисослаштирилган ташкилотлари негизида муҳандислик-технология марказларини ташкил этиш, туркий давлатлар саноат ҳафталигини Ўзбекистонда ўтказиш, «ақлли шаҳар»ларни барпо этиш бўйича тажриба алмашиш ва инновацияларни трансфер қилиш мақсадида экспертлар ва IТ мутахассислар учун доимий платформа яратиш, бу йўналишдаги биринчи қадам сифатида 2022 йилда экспертлар конференциясини ўтказиш, БМТ билан ҳамкорликда туркий мамлакатларнинг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тузилмасини тузиш ва унинг қароргоҳини Орол денгизининг экологик офатдан энг кўп зарар кўрган минтақаларидан бирида жойлаштириш, «Туркий дунё туризми» ва «Табаррук зиёрат» сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, 2022 йилни туркий дунёда «Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилиш ташаббусларини саммит иштирокчилари эътиборига ҳавола этди», - дея таъкидланади материалда.
Мақолада Ўзбекистон Президенти Aлишер Навоий номидаги Халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисида қабул қилинган қарор учун миннатдорлик билдиргани, иштирокчи мамлакатлар фондларида сақланаётган нодир асарларни ўрганиш ва таржима қилиш, ягона электрон маълумотлар базасини ташкил этиш муҳимлигини таъкидлаганига урғу берилган.
«Ўзбекистон Президенти ўз нутқида яна бир карра халқаро жамоатчилик диққат эътиборини Aфғонистондаги бугунги мураккаб вазиятга қаратди», - деб ёзади «Asdaa Oman».
/«Дунё» АА/.
 
 
		 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
			 
				 
  
 



















