Ўзбекистон Президенти Тяньцзинь шаҳрида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор муҳим музокаралар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбарининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган саммити доирасидаги учрашувларининг тиғиз жадвали ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ва "ШҲТ+" саммити доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, МДҲ Ижроия қўмитаси бош котиби Сергей Лебедев ва бошқа делегациялар раҳбарлари билан суҳбатлар ўтказди, – дейилади хабарда. –Тяньцзинь шаҳридаги тадбирлар якунлангач, давлатимиз раҳбари Пекин шаҳрига келди".