Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнотни қабул қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, умуман, ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, жумладан:
Экстрадиция тўғрисида битим;
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
Қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;
Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;
Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
Товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисида баённома;
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида меморандум;
дин ишлари бўйича англашув тўғрисида идоралараро меморандумлар;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.