Ўзбекистон Президентининг халқаро ташаббуслари Швейцария оммавий ахборот воситалари нигоҳида
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Швейцариянинг «Diva Intenrational» журнали ва «International Diplomat» онлайн нашри веб-сайтларида бош муҳаррир Марит Фос қаламига мансуб «Ўзбекистоннинг БМТ Бош Ассамблеясидаги янги ташаббуслари» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17-20 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этгани ҳақидаги маълумотлар муштарийлар эътиборига тақдим қилинган.
Муаллиф ёзганидек, мамлакатимиз раҳбари Бош Ассамблеяси ялпи мажлисининг умумий муҳокамасидаги маърузасида минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ўз ташаббусларини билдирди.
«Президент Шавкат Мирзиёев Бош Ассамблеянинг жорий сессиясида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган нутқида Янги Ўзбекистонни ҳуқуқий, дунёвий, демократик ва ижтимоий давлат сифатида қуриш сиёсатини давом эттириш ниятини билдирди, - дейилади мақолади. -Шунингдек, Ўзбекистон Президенти мамлакат глобал таҳдидларга қарамасдан, барқарор ўсиш суръатларини намоён этаётганини таъкидлади. Сўнгги олти йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми бир ярим мартадан ортиқ кўпайгани, Бош мақсад – 2030 йилга қадар бу кўрсаткични яна 2 баробарга ошириш эканлиги маълум қилинди».
Нашрларда қайд этилишича, «Ўзбекистон – 2030» стратегияси барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг ҳозирги 2200 доллардан 4000 долларгача кўтарилиши билан ўртадан юқори даромадга эга давлатлар қаторига киришга қаратилган. Стратегияда ЖСТга кириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва бошқа устувор мақсадлар ҳам белгилаб берилган.
Муаллиф, шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан илгари сурилган «Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимоя глобал акселератори» борасидаги ташаббусни қўллаб-қувватлашини билдирганини урғулаган. «Мазкур ташаббус доирасида тажриба алмашиш учун 2024 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида «Ижтимоий ҳимоя: барқарор тараққиёт сари йўл» бутунжаҳон конференциясини юртимизда ўтказишни таклиф этаман», – дея Ўзбекистон етакчи сўларидан иқтибос келтирилган материалларда.
Швейцария оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материалларда Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканлигига алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзаро келишилган сиёсатнинг амалга оширилиши туфайли минтақа давлатлари ҳам хорижий инвесторлар, ҳам сайёҳлар учун ҳам, транспорт йўлакларининг ишончлилиги нуқтаи назаридан ҳам жозибадор бўлиб бормоқда, бу замонавий транспорт ва логистика беқарорлик шароитида жуда муҳим.
«Бунга Ўзбекистон Президентининг сессияда «Минтақамиз иқтисодий ривожланиш марказига, Шарқ ва Ғарбни, Шимол ва Жанубни боғлайдиган транспорт-коммуникация кўпригига айланиб, унга қизиқиш тобора ортиб бормоқда, деб таъкидлашига асос бўлди. Унга қизиқиш эса ортиб бормоқда», - деб ёзган Марит Фос.
«Дунё» АА