Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Эрон ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси билан Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Эрон ташқи ишлар вазири ёрдамчиси - Жанубий Осиё бўйича департаменти директори Муҳаммад Ризо Баҳромий билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик мавзулари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги мунтазам ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ҳамда икки ва кўп томонлама форматларда мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олдилар.