Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Швеция Адлия вазирлиги департаменти директори билан Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Швеция Адлия вазирлиги ҳузуридаги Миграция масалалари департаменти директори София Остмарк билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан миграция соҳасидаги ўзаро алоқалар ва минтақавий кун тартибини муҳокама қилдилар.
Афғонистондаги вазият ва инсонпарварлик йўналишидаги ҳамкорликнинг мумкин бўлган шакллари юзасидан фикр алмашишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув конструктив руҳда ўтди ҳамда амалий мулоқотни янада чуқурлаштириш борасида томонларнинг ўзаро манфаатдорлигини тасдиқлади.