Ўзбекистон Президентининг Мурожаатномаси Хитой оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Хитой оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида турибди.
Хусусан, Хитойнинг Гонконг, Макао сингари ҳудудлари ҳамда Жануби-Шарқий Осиёнинг қатор мамлакатларида ўзининг кўп миллионли ўқувчиларига эга бўлган «China.com.cn», «Chinanews.com» ва «China Social Science Network» сингари етакчи электрон нашрларида ушбу мавзуда қатор материаллар нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.
Масалан, «China.com.cn» нашрининг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг мазкур Мурожаатномаси мамлакатнинг олдинда турган йиллардаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини англаш нуқтаи назаридан муҳим дастуриламал ҳужжат ҳисобланади.
Мақолада қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги пухта ва оқилона сиёсатнинг мантиқий давоми ўлароқ, пандемияга қарши кураш бўйича қатъий қарорлар қабул қилинди. Шу боис Ўзбекистон турли соҳалардаги ислоҳотларни давом эттиргани ҳолда ижобий натижаларга эришди ва иқтисодий ўсишни таъминлади. “2020 йил янги коронавирус эпидемиясининг салбий таъсир кўрсатишига қарамасдан, Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш давом этди”, деб ёзади нашр.
«Chinanews.com» ахборот порталининг таҳлилчиси Су Юй қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2020 йил мамлакат ривожланишида эришилган муваффақиятлар ўз ифодасини топгани баробарида мазкур муҳим ҳужжат асосида Ўзбекистон етакчиси мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш бўйича устувор йўналишлар ва чора-тадбирларни ҳам белгилаб берди.
Хитойлик шарҳловчи қаламига мансуб ушбу мақолада таъкидланишича, 2021 йилда Ўзбекистоннинг ислоҳотларни изчил давом эттириш нияти қатъийдир. Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномасига мувофиқ, истиқболдаги ўзгаришлар доирасида инфратузилмалар қурилиши, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, таълим ҳамда ёшлар билан иш олиб бориш сингари соҳаларда қўйилган вазифалар шундан далолат беради.
«China Social Science Network» нашри шарҳловчиси Чжан Юйнинг алоҳида қайд этишича, Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берган устувор вазифалар мамлакат иқтисодиёти ва жамияти ривожланишининг барча қирраларини қамраб олган. Муаллифнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ички иқтисодиётни либераллаштиришга кўмаклашиш ҳамда ташқи дунёга очиқлик йўлига содиқ бўлиб қолиши баробарида Евроосиёда ер усти транспорт коммуникацияларида муҳим бўғин бўлиш учун ўзининг афзалликларидан фаол фойдаланади.
Чжан Юйнинг ёзишича, сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон самарали бозор иқтисодиёти ислоҳотларини ҳаётга тадбиқ этмоқда. Ахборот технологиялари муваффақиятларидан фойдаланишга катта эътибор қаратаётгани миллий иқтисодиёт трансформацияси ва уни модернизациялашга ҳамда мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви жараёнини жадаллаштиришга кўмаклашмоқда.
Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон янги коронавирус касаллиги тарқалишига ҳамда унинг салбий оқибатларини бартараф этишга лозим даражада ва ўз вақтида эътибор қаратди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси ижобий иқтисодий ўсиш натижаларига эришган дунёнинг кам сонли мамлакатларидан бири бўлди.
Юқоридагилар билан бирга, хитойлик шарҳловчи ўз мақоласида кейинги йиллар давомида Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари минтақавий ҳамкорликни фаол мустаҳкамлаётгани масаласига ҳам эътибор қаратган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги минтақавий сиёсати туфайли минтақа мамлакатлари ўзаро маслаҳатлашувлар йўли билан баҳсли масалаларни ҳал этишга муваффақ бўлди. Минтақанинг барқарор ривожланиши билан боғлиқ бўлган айрим муҳим масалалар юзасидан консенсусга эришилди.
Чжан Юй мақолада ўзаро дўст ва қўшни мамлакатлар бўлган Хитой ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганига алоҳида эътибор қаратган. Эпидемиядан кейинги даврда икки давлат тиббиёт ва соғлиқни сақлаш, трансчегаравий электрон савдо, божхона ва транзит тартиботларини соддалаштириш, транспорт-коммуникация йўлаклари қуриш, қуруқликдаги бардаргоҳлар тармоқларини барпо этиш ва бошқа кўпгина соҳалардаги ҳамкорлик учун катта салоҳиятга эга.
/«Дунё» АА/.