Ўзбекистон Президентлигига номзодлар бугун Тошкент шаҳрида ва Сирдарё вилоятида учрашувлар ўтказади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
18 октябрь куни Экологик партиядан давлат раҳбарлигига номзод Нарзулло Обломуродов Сирдарё вилоятида, «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Жиззах вилоятида сайловчилар билан учрашди.
Бугун, 19 октябрь куни Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ва «Миллий тикланиш» демократик партиясидан давлат раҳбарлигига номзод Алишер Қодиров Тошкент шаҳрида, «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Сирдарё вилоятида сайловчилар билан учрашади.
Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.
/«Дунё» АА/.