Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

28 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Дастлаб сенаторлар “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқди.

Мазкур қонуннинг янги таҳрири хизматлар бозоридаги почта алоқаси фаолиятини ривожлантиришга ҳамда почта алоқаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Қонун билан почта алоқаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кенгайтирилиб, унга асосан давлат томонидан почта алоқасини халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, илғор инновацион, ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантириш белгиланмоқда.

Мазкур қонун ҳужжатларининг риоя этилиши юзасидан давлат назоратини юритувчи давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси белгиланмоқда.

Қонун билан фойдаланувчиларнинг манзилига оид маълумотлар, почта ва курьерлик жўнатмалари, уларнинг таркиби тўғрисидаги ахборот, шунингдек, почта алоқаси операторлари ҳамда провайдерларининг фаолияти соҳасига кирадиган бошқа хабарлар почта алоқасининг сирини ташкил этиши ва уни давлат томонидан кафолатланиши белгиланмоқда.

Шунингдек, қонун почта алоқасининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги янги норма билан тўлдирилмоқда. Хусусан, почта алоқасининг хавфсизлиги почта алоқаси сирини ҳимоя қилишга, почта ва курьерлик жўнатмаларининг, почта алоқаси воситаларининг бут сақланишини таъминлашга қаратилган.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шундан сўнг сенаторлар “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги қонунни муҳокама қилди.

Мазкур қонун билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб, вазирлик ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари соҳада давлат назоратини амалга оширувчи орган эканлиги ҳамда уларнинг ваколатлари белгиланмоқда.

Истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган тўловларнинг ярми миқдорида ичимлик суви таъминоти ташкилотидан компенсация талаб қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига оқова сувни чиқариш қувурларига ифлослантирувчи моддаларни меъёридан ортиқча миқдорда оқизган шахсларга нисбатан компенсация тўловларини ундириш ҳуқуқи берилмоқда.

Қонунда ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга ичимлик суви бериш, қувурлардаги ва конструкциялардаги авариялар чоғида ҳамда ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда, шунингдек, фавқулодда вазиятларда ичимлик сувини транспортда етказиб берилиши назарда тутилмоқда.

Мазкур қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида соҳани барқарор ривожлантириш ва хизматлар сифатини оширишга мўлжалланган таъсирчан ҳуқуқий база яратилишига, носозликлар оқибатида ичимлик суви исроф қилинишининг олди олинишига, истеъмолчилар томонидан ичимлик ва оқова сув қувурларига ноқонуний уланиш ҳолатларининг олдини олишга, истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида очиқ ва тенг ҳуқуқли механизмлар жорий этилишига эришилади.

Ушбу қонун ҳам сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сўнгра давлат раҳбари томонидан билдирилган таклифлар асосида такомиллаштирилган “Инсон аъзолари ва тўқималари тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Билдирилган таклифлар асосида сенаторлар томонидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий кенгашларнинг доимий комиссиялари билан биргаликда қонуннинг самарали ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

“Йўл харитаси”да трансплантация жараёнларини сифатли амалга оширилиши учун зарур бўлган қонуности ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ушбу хизматни аҳолига яқинлаштириш ва барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиётини йўлга қўйиш, тегишли давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш ҳамда юқори малакали тиббиёт кадрларни тайёрлаш каби йўналишлар қамраб олинган.

Қонун қабул қилингандан сўнг “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси сенаторлар томонидан жойларда доимий равишда назорат этиб борилади.

Мазкур қонун қабул қилиниши билан соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга, аҳолининг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ҳимоясига қаратилган давлат сиёсатини амалдаги қонунчилик асослари билан тўлдиришга имконият яратилади.

Шунингдек, қонун касалланиш ва инсон аъзоларидаги қайтариб бўлмайдиган жараёнлар туфайли ўлимга олиб келувчи ҳолатларни қисқартиришга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шундан кейин сенаторлар “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқди.

Жисмоний шахсларнинг ҳаётини ва соғлиғини, уларнинг мол-мулкини ҳамда объектларини тажовузлардан ҳимоя қилиш, қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш қонуннинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Қонунда қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар рўйхати тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқлаш фаолиятини чет давлатларнинг ташкилотлари ва уларнинг хусусий қўриқлаш ташкилотлари томонидан амалга оширишга йўл қўйилмаслиги, бундан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қисқа муддатли ташриф билан келган олий даражали меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш ҳоллари мустасно эканлиги белгиланмоқда.

Шунингдек қонунда қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ҳарбий хизматчиларининг, ходимларининг, ишчилари ва хизматчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ушбу лавозимларга номзод бўлганларга қўйиладиган талаблар, соҳа мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, ҳарбий хизматчи ва ходимларининг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ҳолати билан боғлиқ нормалар назарда тутилмоқда.

Қонунда жисмоний куч ишлатиш мумкин бўлган ҳолатлар, махсус воситаларни ва хизмат қуролини қўллаш шартлари ва тартиби, қўриқлаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик билан боғлиқ нормалар мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сўнгра “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.

Сенаторлар ҳозирги замонда минтақавий ва халқаро даражаларда қонунчилик бирхиллаштирилаётган шароитларда ҳам миллий, ҳам халқаро даражаларда бозор муносабатларининг асосий элементларидан бири ҳисобланган халқаро арбитраж тижорат низоларини ҳал этишнинг муқобил, суддан ташқари шакли сифатида тобора катта аҳамият касб этаётганлигини таъкидлади.

Ушбу соҳадаги низоларни кўришда хўжалик юритувчи субъектларнинг сарф-харажатларини қисқартириш, арбитраж ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижро этиш механизмларини белгилаш ва шу асосда халқаро шартномаларнинг низоли масалаларини ҳал қилишда мамлакатнинг минтақадаги обрўсини ошириш мақсадида “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги ва шу боис, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонуни нормаларини амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Иқтисодий процессуал кодексига ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилаётган ўзгартишларда арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги аризалардан ҳам давлат божи ундирилиши ва божнинг миқдори белгилаб берилмоқда.

Ушбу қонун ҳам сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштиришда муҳим ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинди.

Ялпи мажлис муҳокамасига олиб чиқилган мазкур қонун “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги ҳамда тиббий-ижтимоий хизматлар соҳасидаги сўнгги ислоҳотлар инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодексга меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш талабларини бажармаганлиги учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунга “тиббий-ижтимоий экспертиза” тушунчаси ҳамда “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунидаги “ногиронлиги бўлган болалар” тушунчаси батафсил ёритиб берилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сўнгра сенаторлар “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни муҳокама қилди.

Амалдаги “Қурол тўғрисида”ги қонун билан ўқотар қуролдан ташқари пневматик, газли, сигнал берувчи, тиғли, улоқтириш қуроли ва электрошок қурилмаларига эгалик қилишга рухсат берилган.

Бироқ ўқотар бўлмаган юқорида кўрсатилган қуролларга ноқонуний эгалик қилиш учун эса қонунчилигимизда жавобгарлик мавжуд эмас.

Содда қилиб айтганда, ўқотар бўлмаган қуролга ноқонуний эгалик қилиш, яъни уйда сақлаш, кўча-кўйда олиб юриш, таълим муассасаларига олиб бориш ва ҳоказо ҳолатларда қурол эгаси ундан турли жиноий мақсадларда фойдаланмаслигига “кафолат” йўқ.

Шу боис, бугун муҳокама қилинаётган қонун билан амалдаги 2 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартишлар киритиш назарда тутилмоқда.

Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш функциялари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилмоқда.

Ўқотар бўлмаган қурол билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш цензи йигирма беш ёш этиб белгиланмоқда (амалдаги қонунчиликда йигирма бир ёш);

Бундан ташқари, фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳадя этилишини тақиқлаш назарда тутилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сўнгра “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Мазкур қонун билан 1 та кодекс ва 5 та қонунга ўзгартишлар киритилмоқда.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси органларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунда минерал ўғитларнинг, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича лицензия амал қилиш муддати чекланган ҳолда берилиши назарда тутилмоқда.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши натижасида карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилишда зараркунандаларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга, қонунда белгиланган талабларга амал қилмаганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи таъминланишига эришилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шундан сўнг сенаторлар “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни муҳокама қилди.

Таҳлилларга кўра, сўнгги беш йил давомида кўп квартирали уй-жой фондини сақлаб туриш ва улардан фойдаланиш соҳасида жами 37 мингдан ортиқ кўп квартирали уйлардан фойдаланишнинг техник хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини ўрганиш натижалари бўйича 61 мингдан ортиқ ҳолатда кўчмас мулк эгалари томонидан уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан қурилмалар барпо этилганлиги аниқланган.

Бироқ ноқонуний қурилмаларни мажбурий тартибда бартараф этишга оид судларга аризалар тақдим этишда олдиндан давлат божи тўловини амалга ошириш белгиланганлиги туфайли ушбу мазмундаги материалларни судларга тақдим этишда бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқарган.

Муҳокамалар давомида сенаторлар томонидан амалдаги қонунчиликда уй-жой мулкдорлари ширкатлари кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш бўйича ҳамда аҳолига бошқа хизматлар кўрсатилган ва ишлар бажарилган тақдирда, хизматлар кўрсатиш учун тегишли солиқ тўловларидан озод этилган бўлиб, бошқарув ташкилотлари фаолиятига нисбатан ушбу имтиёзлар татбиқ этилмаётганлиги турли келишмовчиликларни юзага келтирилиши қайд этилди.

Ушбу бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Солиқ кодексига, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, шу жумладан, кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланишда қонун бузилиш ҳолатларини олдини олишга ҳамда аҳолининг хавфсиз яшашига шароит яратиб берилишига эришилади.

Шу билан бирга аҳоли пунктларининг архитектура қиёфасини яхшилаш ва аҳолининг турмуш даражасини кўтариш имконияти яратилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, ялпи мажлисда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йил I-чорагидаги ижроси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

Жорий йилнинг I-чорагида давлат ва жамият ҳаётининг муҳим йўналишлари бўйича 59 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинган.

Кўрилган чоралар натижасида иқтисодиётда бир қатор ижобий натижаларга эришилган.

Жумладан, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ялпи ички маҳсулот 105,8 фоизга ўсиши таъминланган. Савдо айланмаси ҳажми 59,1 триллион сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 110,8 фоизни ташкил этган. 2 миллиард 448 миллион долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, мазкур прогноз кўрсаткичи 167 фоизга бажарилган. Республика экспорти (махсус экспортсиз) 2,7 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга ўсган.

Маҳалла институти ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, 695 та маҳалла комплекси қурилган, 16 та маҳалла биноси реконструкция қилинган, 55 таси жорий таъмирланган, 205 та маҳалла биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, маҳаллалар осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 822 та “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳи фаолияти йўлга қўйилиб, уларга 14 957 нафар ёш жалб қилинган.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чоралар кўрилган.

Жумладан, очиқ электрон танловларда 55,9 минг гектар ер майдонлари 256 минг нафар ғолибга ажратиб берилган. Шундан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган 81 мингдан ортиқ оилага 13,8 минг гектар, хориждан қайтиб келган 15 минг нафардан ортиқ фуқароларга 2,5 минг гектар ер участкалари ажратиб берилган.
Уй-жойини таъмирлашга муҳтож 2,1 мингта ногиронлиги бўлган шахслар оилаларининг 1,7 мингтасининг (80,1 фоизи) уй-жойи таъмирлаб берилган. Нотурар жойларда истиқомат қилаётган 847 та оиланинг 268 тасига (32 фоизи) уй-жой ажратилган ҳамда 456 тасига (54 фоизи) турар жой ижара тўлови тўлаб келинмоқда.

Мажлисда сенаторлар томонидан Дастур ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар билан бирга айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги таъкидланди.

Хусусан, Дастурнинг бир қатор бандлари ижроси юзасидан ишлаб чиқилган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг қабул қилиш жараёни кечикмоқда. Бу эса иқтисодиётни янада либераллаштириш, экологик хавфсизликни таъминлаш, тиббиётни ривожлантириш каби муҳим соҳаларда тегишли ўзгаришларни амалга оширишни ортга сурмоқда.

Шунингдек, Давлат дастури ижроси муҳокамасида сенаторлар аҳоли томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Муҳокамалар якунида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди

Сўнгра сенаторлар томонидан “Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Сенат қарори ижроси юзасидан ёшлар ишлари агентлиги директорининг ахбороти эшитилди.

Рейтинг тизимининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида 14 та ҳудудда ўқув семинарлари ташкил этилиб, 700 га яқин масъуллар иштироки таъминланган.

Рейтинг баҳолашга доир маълумотларнинг марказлашган электрон тизимини жорий этиш бўйича yoshlarportali.uz – Ёшлар портали платформаси жорий қилинган.

Давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда ҳудудларни индикаторлар асосида рейтинг баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган. Ушбу методикада ҳудудлардан индикаторларга мувофиқ олинган статистик маълумотлар махсус ишлаб чиқилган формула орқали инсон омилисиз ҳисобланиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан рейтинг баҳолаш асосида энг юқори натижа кўрсатган учта ҳудуд раҳбари ҳамда уларнинг ёшлар масалаларига масъул бўлган ўринбосарларини моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш тартиби ишлаб чиқилган. Унга кўра ғолиб бўлган ҳудудларда спорт турларига ихтисослашган заллар, беш муҳим ташаббус бўйича тўгараклар, ёшларга маиший хизмат кўрсатиш объектларидан иборат кўп функцияли ёшлар комплексларини барпо этиш назарда тутилган.

Қарор ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисларида сенаторлар, экспертлар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, маҳаллий Кенгашлар котибиятлари мудирлари ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари иштирокида муҳокама қилинган.

Янги рейтинг тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, уни амалга ошириш механизми, бу борада мутасаддиларнинг вазифалари ҳамда ушбу тизимдан кутилаётган натижалар тўғрисида кенг жамоатчиликка маълумотлар бериш мақсадида брифинглар ташкил этилган.

Ёшлар муаммоларини маҳаллабай механизми асосида тизимли бартараф этиш бўйича “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, “Ёшлар дафтари”ни юритиш ва “Ёшлар дастури”ни амалга ошириш йўналиши белгилаб олинган.

Ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳолатини баҳолаб бориш бўйича “Ёшлар дафтари” электрон платформаси ишга туширилган.

Хатлов натижаларига кўра республика бўйича 8,4 миллиондан ортиқ ёшлар тўғрисидаги маълумотлар асосида “Ёшлар баланси” шакллантирилган.

Шунингдек, республикада мавжуд 9 348 та маҳаллада ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилган.

Ёшлар етакчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) бўйича электрон баҳолаш механизми йўлга қўйилган. Амалга оширилган ишлар 5 та босқичда маҳалла – сектор – туман (шаҳар) – вилоят – республика даражасида тегишли соҳалар кесимида рейтинг баҳолаб борилмоқда.

Муҳокамалар давомида Сенат қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар билан бирга бартараф этилиши зарур бўлган айрим камчиликларга ҳам эътибор қаратилди.

Жумладан, Ёшлар ишлари агентлигининг қуйи тузилмалари томонидан индикаторлар асосидаги рейтинг баҳолашга доир маълумотларни умумлаштириш ҳамда уларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига тақдим этиш ишлари қониқарсиз.

Рейтинг тизимига масъул вазирлик ва идоралар ҳамда жойдаги ҳокимликлар ўртасидаги ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмагани оқибатида ўзаро номутаносиб маълумотлар шаклланиб, ёшларга оид аниқ ва тўғри статистика юритилишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шунингдек, ҳудудларда рейтинг тизими асосида туман ва шаҳарлар орасидан ғолибларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш ишлари якунига етказилмаган.

Муҳокамалар якунида кўрсатилган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Сенат қарори қабул қилинди.

Шундан кейин фермер хўжаликлари фаолияти кафолатларини таъминлаш ҳолати юзасидан Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниевнинг ахбороти эшитилди.

Йилдан-йилга фермер хўжаликларининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни ўсиб бормоқда. Жумладан республикадаги меҳнатга яроқли аҳолининг 25 фоиз қисми ушбу соҳада банд. Фермерлар томонидан етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 66 та мамлакатга экспорт қилинмоқда.

Шу билан бирга, фермер хўжаликлари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатларини таъминлашда бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги айтиб ўтилди.

Жумладан, бугунги кунда фермер хўжаликлари фаолиятига оид статистик маълумотларни шакллантиришда ягона амалиёт мавжуд эмаслиги, ўнга яқин давлат органлари ва ташкилотлари томонидан статистик маълумотлар юритилаётганлиги боис фермер хўжаликлари сони, уларга ажратилган ер майдонлари ва бошқа статистик маълумотлар ўртасида тафовутлар мавжудлиги таъкидланди.

Бу, ўз навбатида, фермер хўжаликлари тўғрисида аниқ маълумотларни шакллантириш, уларнинг фаолиятидаги муаммоларни тўғри таҳлил қилиш имконини бермаяпти.

Фермер хўжаликлари билан суғурта шартномасини электрон тартибда расмийлаштириш имкони мавжуд эмас, шунингдек, суғурта ҳодисаси юз берганда қопланиши лозим бўлган суғурта пулини белгилашда ўртача ҳосилдорлик кўрсаткичини шакллантиришнинг ягона амалиёти ва услубиёти ишлаб чиқилмаган.

Шунингдек, фермерларнинг кредит кафолати сифатида ерга бўлган ҳуқуқидан фойдаланиш механизмлари мавжуд эмаслиги оқибатида фермернинг инвестицион фаоллиги сустлашмоқда.

Шу боис ерга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ муносабатларни янада такомиллаштириш ҳамда ер муносабатларини ҳақиқий бозор муносабатлари даражасига етказиш лозимлиги қайд этилди.

Муҳокамалар натижалари бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Сўнгра сенаторлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитди.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятини баҳолашда қоғозбозликнинг олдини олиш мақсадида “htb.huquqiyportal.uz” ишга туширилиб, давлат органлари ва ташкилотларининг тарғибот фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилиб бугунги давр талабларига мослаштирилганлиги қайд этилди.

Давлат органлари ва ташкилотларининг 14 минга яқин ходими онлайн ўқитилган. Аҳолининг кенг қатлами учун kurslar.huquqiyportal.uz портали орқали бир қатор йўналишларда (хотин-қизлар ҳуқуқлари, меҳнат ҳуқуқи, никоҳ ва оилавий муносабатлар, тадбиркорлик ва бизнес юритиш, ипотека кредити) онлайн ҳуқуқий курслар ташкил қилинган.

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари мониторинги натижаларига кўра, Ички ишлар вазирлиги (95,4 балл), Мудофаа вазирлиги (73,8 балл), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (73,5 балл) намунали деб топилган.

Шу билан бирга, ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати билан боғлиқ айрим муаммолар қайд этилди.

Жумладан, йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ишлари қониқарсиз деб топилди.

Сенаторлар томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда аввало, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий билимларини кучайтириш кераклиги ва улар аҳолига ўрнак бўлиши кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, муҳокамалар жараёнида келгусида амалга ошириладиган устувор режалар ҳам таҳлил қилинди.

Хусусан, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим ташкилотлари билан ўзаро самарали ҳамкорлиги такомиллаштирилиши зарурлиги таъкидланди.

Муҳокамалар якунида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Сенат ялпи мажлисида қонунларнинг ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари ҳам муҳокама этилди.

Маърузада таъкидланганидек, қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида – Сенат қўмиталари томонидан 13 та қонун мониторинги амалга оширилди.

Таҳлиллар айрим қонунларнинг тўғридан-тўғри ишлаши таъминланмаганлигини, ҳаволаки нормалар асосан қонуности ҳужжатлар билан тартибга солиниб келинганлигини, шунингдек, айрим қонунлардаги нормалар амалиётда номувофиқликларни келтириб чиқараётганлигини, ўз навбатида, қонунларни бугунги кун талаблари асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини кўрсатди.

Хусусан, қонунларда базавий терминлар ва асосий тушунчалар киритилмаганлиги, махсус ваколатли давлат органи ва унинг ваколатлари белгиланмаганлиги, халқаро ҳамкорлик юзасидан нормалар кўзда тутилмаганлиги, айрим нормаларнинг бир-бирини такрорлаши, ахборот тизимларини кенг қўллаш орқали коррупциоген омилларни олдини олиш бўйича нормаларнинг мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, Сенат қўмиталари томонидан Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган мониторинглар натижасида қонунларни такомиллаштириш, амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган қатор таклифлар ишлаб чиқилганлиги таъкидланди.

Мазкур қонунларни янги таҳрирда ишлаб чиқиш юзасидан тавсияларни Вазирлар Маҳкамасига юборилишини назарда тутувчи Сенат қарори қабул қилинди.

Парламент аъзолари томонидан Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамраисининг ўтган давр мобайнидаги фаолияти юзасидан ахбороти ҳам эшитилди.

Маълумки, Президентнинг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамда ҳудудий комиссиялар фаолияти йўлга қўйилган.

Миллий комиссия ва ҳудудий комиссияларнинг тегишинча ишчи органи сифатида Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари фаолияти йўлга қўйилган. Соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш мақсадида манзилли ўқув семинарлари ташкил қилинган.

“Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчаси ва “SOS” болалар маҳаллалари уюшмаси қарамоғидаги 1 392 нафар етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ўз оиласи ва яқин қариндошлари тарбиясига ўтказилгани натижасида 10 та “Меҳрибонлик” уйи, 4 та болалар шаҳарчаси ва 2 та болалар уйи фаолияти тугатилган.

Фарзандликка олиш жараёнида инсон омилини қисқартириш ва рақамлаштириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан mu.maktab.uz платформаси яратилган.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизими жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган. Мазкур жамғармага 18 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар келиб тушган.

Сенаторлар амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар ҳам мавжудлигига эътибор қаратдилар.

Жумладан, Миллий комиссия томонидан давлат органлари ва ташкилотларнинг, шунингдек, ҳудудий комиссияларнинг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси талаб даражасида бажариляпти деб бўлмайди.

Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида болаларни қабул қилган оилаларга ҳамда тутинган ота-оналарга бериладиган тўловлар, имтиёзлар, компенсациялар тизимини кенгайтириш, шунингдек, Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган.

Туман (шаҳар) болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари мутахассислари “Меҳр дафтари” платформасидан фойдаланиш кўникмасига эга эмаслиги оқибатида “Меҳр дафтари” тизимини ҳаётга татбиқ этиш ишлари етарли даражада ташкил қилинмаган. Фарзандликка олиш жараёнида инсон омилини қисқартириш мақсадида ташкил қилинган mu.maktab.uz платформасида фарзандликка олишни истовчи номзодларнинг электрон навбати йўлга қўйилмаган.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни васийликка ва ҳомийликка олган оилалар учун минимал стандартлар ишлаб чиқилмаган. Ривожланган хорижий давлатлар тажрибалари асосида ихтисослаштирилган касбий салоҳиятли тутинган (фостер) оилаларни ташкил қилиш ва болаларни уларга жойлаштириш ишлари йўлга қўйилмаган.

Ҳудудларда узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш жараёнида дарс машғулотлари мунтазамлиги ва давомийлиги таъминланмаган. Аксарият мактаблар директорлари ва ўқитувчилари якка тартибда дарс ўтиш бўйича меъёрий ҳужжатлардан хабардор эмас, баҳолаш (ўзлаштириш) табели йўқ ва ўқувчиларнинг йиғма жилди шакллантирилмаган. Ушбу тоифадаги ўқувчиларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш чоралари кўрилмаган.

Муҳокамалар якунида сенаторлар томонидан санаб ўтилган муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ифодаланган қарор қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди.

UzA