Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котибининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи олдидан ўтказган онлайн брифингдаги нутқи

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котибининг Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи олдидан ўтказган онлайн брифингдаги нутқи

Ассалому алайкум, ҳурматли ҳамкасблар – оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Сизларни Вашингтонда ташкил этилган Матбуот марказимизда кўриб турганимдан хурсандман.

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга расмий ташрифи бошланади. Давлатимиз раҳбарининг самолёти Вашингтондаги “Эндрюс” аэропортига қўнади. Шавкат Мирзиёевни АҚШ Давлат департаменти раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар кутиб олади.

Бу ташрифга ҳар икки томон ҳам катта эътибор билан қарамоқда. АҚШ маъмурияти Ўзбекистон Президенти ташрифини тарихий деб баҳоламоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларга ташрифдан ўрин олган тадбирлар ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман:

Президент Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашади. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтади. Кенг доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ расмий делегацияси вакиллари иштирок этади, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Ташриф давомида 40 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилиниши, шу жумладан, умумий қиймати 8,5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимлар имзоланиши режалаштирилган. Бу рақамлар, албатта, ташриф давомида ўзгариши мумкин. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

Шу куни кечқурун Ўзбекистон томонидан расмий қабул маросими ўтказилади. Бу ерда АҚШ маъмурияти раҳбарияти, вазирлик ва идоралар, йирик компания ва корпорациялар раҳбарлари иштирок этади.

Президентимиз 17 май куни Пентагонга ташриф буюриб, АҚШ мудофаа вазири билан музокара ўтказади. Капитолийда Конгрессменлар ва сенаторлар билан учрашиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки Президенти билан ҳам учрашиб, мамлакатимиз иқтисодиётига инвестиция жалб этиш бўйича музокара олиб боради.

Ташриф давомида бўлиб ўтадиган мулоқотлар, уларнинг натижалари ҳақидаги қўшимча маълумотлар Матбуот маркази орқали етказиб борилади.

Эътиборингиз учун раҳмат.

www.uza.uz