Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилоятига келди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Давлатимиз раҳбари Мирзаобод туманидаги “Бек кластер” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона томонидан ташкил этилган замонавий иссиқхона билан танишди.
Президентимиз ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида кластер усули кенг жорий этилмоқда. “Бек кластер” корхонаси шу йўналишдаги йирик субъектлардан бўлиб, унга Сирдарё вилоятидан 18 минг гектар ер ажратилган. Мазкур кўп тармоқли кластер томонидан Мирзаобод туманида 100 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилган. Бу ерда йилига 25 миллион долларлик маҳсулот етиштириш, уларни 100 фоиз экспортга йўналтириш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини илмий асосда етиштириш ва сақлаш, харидорини ҳозирдан топиш зарурлигини таъкидлади. Иссиқхона конструкцияларини ишлаб чикаришни маҳаллийлаштириш, мева-сабзавотчилик бўйича мутахассислар тайёрлаш, кластер қошида илмий-амалий марказ ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Президент қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳам кўздан кечирди.