Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россия Федерацияси Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Президент Владимир Путинга самимий қутлов ҳамда куни кеча Бухоро вилоятида Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши якунлангани ва ишга туширилгани муносабати билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда Россиядан нуфузли делегация иштирок этгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.
«ЛУКОЙЛ» компанияси билан ҳамкорликда табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича ишга туширилган юқори технологик ишлаб чиқариш мажмуаси мамлакатларимиз ўртасида тобора мустаҳкамланиб бораётган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг яна бир ёрқин намунаси экани алоҳида таъкидланди.
Мулоқотда олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувлар доирасида Ўзбекистон – Россия кўп қиррали алоқаларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Президенти Россия Президентига давлат ташрифи билан мамлакатимизга келишни яна бир бор таклиф этди. Таклиф мамнуният билан қабул қилинди. Ташрифнинг аниқ муддати дипломатик каналлар орқали келишиб олинади.
Мулоқот сўнггида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин турли форматларда ўзаро алоқаларни фаол давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.