Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон – Россия ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича II форуми

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон – Россия ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича II форуми

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россия Федерациясига ташрифи арафасида 17 ноябрь куни Москва шаҳрида Ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича II форум бўлиб ўтди.

Тадбирда икки мамлакатдан 800 дан зиёд иштирокчи – ҳукумат аъзолари, ҳудудлар, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, бизнес уюшмалар раҳбарлари, йирик компаниялар ва хусусий сектор вакиллари қатнашди.

Форумни ўтказишдан мақсад – Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқалари ва амалий ҳамкорликни ўрнатиш, уларни мустаҳкамлаш учун ягона маконни яратишдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин иштирокчилар олдида видеомурожаат шаклида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов ва Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири М.Решетников жорий йилда икки мамлакат ҳудудлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш бўйича бажарилган ишлар ва қўшма лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Бу йил 50 дан ортиқ ўзаро ташрифлар амалга оширилгани таъкидланди. Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлари раҳбарлари Россия Федерациясининг 42 та субъектига ташриф буюрди. Ўзаро мулоқотнинг бундай шакли кенг турдаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан салоҳиятни ўрганиш ҳамда ҳудудлараро лойиҳалар ва ҳамкорликнинг самарали усули сифатида ўзини оқлади.

Тадбир доирасида алоҳида мавзуларда сессиялар ташкил қилинди ва уларда икки мамлакат ҳудудлари ўртасида иқтисодий, ижтимоий, инфратузилмавий ҳамкорлик бўйича ўзаро алоқаларни жонлантириш, қишлоқ хўжалиги йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, савдо ҳажмини кўпайтириш, транспорт алоқаларини кенгайтириш ва туризмни ривожлантириш бўйича муҳим мавзулар муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ҳудудларининг раҳбарлари яқин ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ўз нуқтаи назарини батафсил баён этди, шунингдек, конструктив ташаббусларни ва истиқболли соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифларни илгари сурди. Қўшма юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича биргаликдаги хатти-ҳаракатларни жонлантириш, икки мамлакат бозорларини харидоргир, рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш мақсадида саноат кооперациясини кенг турдаги тармоқлар ва йўналишларда кенгайтириш, шунингдек, учинчи мамлакатлар бозорларини ўзлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Тадбир доирасида Россия ва Ўзбекистон маъмурий ҳудудларининг раҳбарлари қатор икки томонлама учрашувлар ва музокараларни ўтказди, улар давомида муайян лойиҳалар ва ташаббуслар бўйича келишувларга эришилди.

Форум доирасида ўтказилган ишбилармонлик учрашувлари ва музокаралар давомида қиймати 9 миллиард долларга тенг 600 та икки томонлама битимлар имзоланди. Шундан 141 таси – қиймати 7,4 миллиард долларга тенг инвестициявий лойиҳалар ва 455 таси – қиймати 1,6 миллиард долларга тенг экспорт шартномаларидир. Инвестициявий лойиҳаларга Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Россия Федерациясининг Иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан биргаликда ташкил қилинган лойиҳа офиси ҳамроҳлик қилади. Айни пайтда икки мамлакат ҳудудларининг маъмуриятлари истиқболли соҳаларда 75 та янги инвестициявий лойиҳани ишлаб чиқишга киришгани маълум қилинди.

Эришилган келишувлар ҳамкорликнинг металлургия, энергетика, кимё, электротехника, тери-пойабзал, тўқимачилик ва фармацевтика саноати, сув хўжалиги, нефть-газ тармоғи ва молия-банк секторини қамраб олди.

ЎзА