Ўзбекистон саноат намуналарини рўйхатдан ўтказиш бўйича халқаро ҳужжатга қўшилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ҳозирги кунда саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш тизими Саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Гаага битими асосида ишлайди.
Мазкур битим бор-йўғи битта талабномани топшириш орқали тегишли актда иштирок этувчи бир нечта мамлакатларда амал қилувчи кучга эга бўлиш имконини беради. Ҳозирги пайтда 70 дан МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари Гаага битимининг Женева акти иштирокчиси ҳисобланади.
Гаага битими бўйича саноат намунаси муҳофазаси у рўйхатга олинган мамлакат қонунчилигига мос равишда, лекин халқаро рўйхатга олинган санадан эътиборан 5 йилдан кам бўлмаган муддат учун белгиланади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Гаага битимининг Женева актига (Женева, 1999 йил 2 июль) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, Гаага битими ўз маҳсулотини, энг аввало, хорижий бозорларда илгари суришдан манфаатдор бўлган субъектларга саноат намуналарини рўйхатдан ўтказишнинг ҳозиргача мавжуд бўлган миллий тизимларига нисбатан янада қулайроқ тартиб-таомилларини тақдим этади.
Ўзбекистоннинг Гаага битими Женева актига қўшилиши маҳсулот ишлаб чиқарувчилар — мамлакатимиз резидентларига Гаага битимига аъзо бир нечта мамлакатлар ҳудудида саноат намуналарини рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларининг соддалаштирилган тизимидан фойдаланиш имконини беради.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.