Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон – Саудия Арабистони: тарихий ришталар тобора мустаҳкамланмоқда ва ривож топмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон – Саудия Арабистони: тарихий ришталар тобора мустаҳкамланмоқда ва ривож топмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17-18 август кунлари давлат ташрифи билан Саудия Арабистонида бўлади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири Жобир Хўжақулов.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони жўғрофий жиҳатдан бир-бирига яқин бўлмаса-да, давлатларимизни умумий тарих, диний-маърифий қадриятлар муштараклиги ва маданий ришталар боғлаб туради.

Саудия Арабистони Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган. 1992 йил февраль ойида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари даражасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида протокол имзоланган. Бугунги кунда барча соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатлар янги даражага кўтарилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан, 2017 йил 20-21 май кунлари Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитидаги иштироки икки томонлама ҳамкорлик тарихида янги босқични бошлаб берди. Давлатимиз раҳбари ушбу ташриф доирасида ўтказган олий даражадаги учрашувлар чоғида ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи сиёсат идоралари ўртасида мунтазам равишда сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда. Хусусан, 2021 йил 29 июнь куни сиёсий маслаҳатлашувларнинг 4-раунди доирасида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Анжуманда сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди. Бу янгиланишлар жараёни икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги имкониятларни очиб бераётгани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкентда ташкил этилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Шаҳзода Файсал бин Фархан бошчилигидаги делегация иштирок этди. Саудия Арабистони делегацияси раҳбари Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинди. Учрашув чоғида Саудия томони республикамизнинг Марказий ва Жанубий Осиёдаги минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича муҳим халқаро ташаббусларини, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва қўллаб-қувватлади.

Жорий йил 25-26 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтган "Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий рнивожланиш" мавзусига бағишланган халқаро конференцияда ҳам Саудия Арабистонининг йирик делегацияси иштирок этгани ҳолда минтақалараро боғланганликни ривожлантиришга бўлган қизиқиши ва садоқатини яна бир бор тасдиқлади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони халқаро ва минтақавий ташкилотларда бир-бирини фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда. Хусусан, Саудия Арабистони Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги резолюция, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси қабул қилинишини қўллаб-қувватлади. 2019 йилда Подшоҳлик Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинган "Маърифат ва ва диний бағрикенглик" махсус резолюциясининг ҳаммуаллифи бўлди, 2020 йилда Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайланиши ҳамда мамлакатимизнинг бошқа муҳим ташаббусларини ёқлаб овоз берди.

Ўзбекистон, ўз навбатида, БМТнинг Аёлларга нисбатан камситишга барҳам бериш бўйича қўмитаси, Ижтимоий-иқтисодий кенгаши, Инсон ҳуқуқлари кенгаши, Болалар ҳуқуқлари қўмитаси, Ирқий камситилишга барҳам бериш бўйича қўмитаси, ЮНЕСКО Ижроия кенгаши, Умумжаҳон мерос қўмитаси ва «Ахборот барча учун» дастури Ҳукуматлараро кенгаши аъзолигига Саудия Арабистони номзодини қўллаб-қувватлаган. Бундай муносабат, шунингдек, БМТнинг Универсал даврий ҳисобот механизми доирасида ҳам мавжуд. Саудия Арабистони Ўзбекистон миллий ҳисоботининг қабул қилинишига ўз ҳиссасини қўшди. Мамлакатимиз ҳам Подшоҳлик миллий ҳисоботларини муҳокама қилиш жараёнида уни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Бундай мазмундаги ўзаро ҳамкорлик бошқа кўпгина халқаро тузилмалар доирасида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқалар ҳам жадал тус олганини мамнуният билан қайд этиш керак. «Ўзбекистон – Саудия Арабистони» парламентлараро дўстлик гуруҳининг амалий саъй-ҳаракатлари натижасида ўзаро алоқалар фаоллашиб, уларнинг ҳуқуқий асослари тобора мустаҳкамланмоқда.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалаларига, ўзаро савдонинг ҳажми ва турларини янада кўпайтиришга, мухтасар қилиб айтганда, томонлар учун устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йил 18-19 апрель кунлари Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигидаги делегация ташриф билан Саудия Арабистонида бўлди.

Унинг доирасида Саудия Арабистони билан устувор йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказилди.

Хусусан, мамлакатимиз делегациясининг Саудия Арабистони Подшоҳлиги энергетика вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Салмон ал-Сауд билан учрашуви чоғида энергетика соҳасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони муносабатларининг ҳозирги ҳолати, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва бу соҳадаги қўшма инвестиция портфелини кенгайтириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Музокаралар доирасида қайта тикланадиган энергетика жабҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг муҳим йўналишларига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан бўлиб ўтган учрашувида ҳам икки давлат ўртасидаги инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун фойдаланилмаган имкониятларни ҳисобга олган ҳолда томонлар кимё, металлургия, тоғ-кон ва тўқимачилик саноати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилгани баробарида ушбу лойиҳаларда иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ишбилармон доиралари вакилларини жалб қилиш юзасидан биргаликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Ташриф доирасида Саудия Арабистонининг “Acwa Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаён ва “SABIC” нефть-кимё корпорацияси бош директори Юсуф Абдуллоҳ ал-Беньян билан бўлиб ўтган учрашувлар чоғида биргаликда амалга оширилаётган энергетика лойиҳаларининг ҳозирги ҳолати, уларни кенгайтириш имкониятлари, шунингдек, компанияларнинг Ўзбекистондаги инвестиция портфелини кўпайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Саудия Арабистонининг Ўзбекистон иқтисодиёти турли тармоқларига сармоялар киритиши 2017-2021 йилларда жадал тус олди ва у ўзаро муносабатларнинг бутун тарихи давомидаги кўрсаткичлардан ортиб кетди. Албатта, ўзаро савдо ҳажмининг натижалари икки томонни ҳам қониқтирмаётгани табиий ҳолдир. Мамлакатларимиз ушбу йўналишдаги устувор мақсадларни белгилаб олган. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ глобал вазиятнинг барқарорлашуви Ўзбекистон-Саудия Арабистони савдо алоқалари ҳажмларининг янада ўсишига кўмаклашади.

Саудиялик ишбилармонларнинг Ўзбекистон бозорига инвестиция киритишга бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда Саудия билан ҳамкорликда ташкил этилган 38 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 20 таси тўғридан-тўғри саудиялик инвесторлар маблағлари ҳисобидан ташкил этилган бўлса, 18 таси қўшма корхоналар ҳисобланади.

Жорий йил 23 январь куни Бухоро шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлиги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон - Саудия Арабистони бизнес-форуми ва Ўзбекистон-Саудия Арабистони қўшма ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу анжуманларда Саудия Арабистони Инвестициялар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Саноат ва минерал ресурслар вазирлиги, Савдо-саноат палаталари кенгаши, Марказий банки, Саудия Арабистони экспорт-импорт банки, Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси, “Acwa Power”, “Saudi Aramco”, “Al-Management Bassam Petroleum Equipment”, “Salic”, “Bahri”, “Elm”, “Bait-Al Batterjee”, “Ma’aden” ва “Saudi Airlines” каби 30 га яқин йирик компанияси раҳбарияти иштирок этди.

Сирдарё вилоятида «Acwa Power» компанияси томонидан қиймати 1,2 миллиард долларлик электр станцияси бунёд этилмоқда. Ушбу компания, шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида қиймати 1,3 миллиард долларлик шамол электростанцияларини қуриш бўйича шартномалар имзолаган. Қорақалпоғистонда 100 МВт қувватга эга 108 миллион долларга тенг шамол электр станциясини қуриш бўйича битим тасдиқланган.

Жорий йил 24-26 март кунлари пойтахтимизда ўтказилган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида Саудия Арабистони инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегация қатнашди. Ташриф доирасида Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 5-йиғилиши, Ишбилармонлар кенгашининг 3-йиғилиши ҳамда икки мамлакат ишбилармонларининг навбатдаги бизнес-форуми ўтказилди.

Икки давлат ўртасида транспорт соҳасидаги алоқалар ҳам тобора ривожланиб бормоқда. Темир йўл, автомобиль ва ҳаво йўллари орқали юк ташувлар бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик 2009 йилда имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама давлатлараро битим ҳамда авиация маъмуриятлари ўртасидаги келишувлар билан тартибга солинмоқда.

COVID-19 пандемиясига қадар Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида мунтазам қатновлар «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига 7 маротаба амалга оширилган. 2022 йил 22 январдан бошлаб мазкур йўналишдаги авиақатновлар қайта тикланди.

2021 йил август ва октябрь ойларида Саудиянинг «FlyNas» авиакомпанияси «Ар-Риёд-Тошкент-Ар-Риёд» йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга оширди. Ҳозирги пайтда томонлар ҳаво қатновларини қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Мамлакатларимиз маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бугунги кунда маданият, соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим, туризм ва спорт йўналишларидаги ришталар тобора мустаҳкамланиб бораётганини яққол кўриш мумкин.

Икки томонлама муносабатларда Ўзбекистон фуқароларининг муқаддас динимиз амалларини бажариш, табаррук қадамжоларни зиёрат қилиш учун Саудия Арабистонига сафарларини ташкил қилиш алоҳида аҳамият касб этади. Covid-19 пандемияси арафасида - 2019 йили 21,5 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқароси Умра сафарига ва 7 минг 200 нафар юртдошимиз Ҳаж зиёратига борган эди. Саудия Арабистони жорий йил хорижлик зиёратчилар учун Ҳаж сафари квотасини ошириш бўйича қарор қабул қилгани натижасида йил бошидан буён 32 минг нафар ўзбекистонликлар Умра ва 12 минг киши Ҳаж сафарини амалга оширди.

Саудиялик шифокорлар кўмагида Фарғона вилоятидаги кўп тармоқли тиббиёт муассасасида 110 нафар беморда бепул юрак жарроҳлиги амалиёти ўтказилди. Мазкур хайрия ишига Ар-Риёддаги Шайх Самир Нажар номидаги вақф жамғармаси ҳомийлик қилди.

2020 йил сентябрь ойида Ар-Риёд шаҳрида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Саудия электрон университети ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Тошкент Давлат шарқшунослик университети ва Подшоҳ Абдулазиз университети ҳам ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйган.

2021 йил Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Подшоҳ Файсал номидаги Ислом тадқиқотлари маркази Ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ҳозирги пайтда ҳар икки марказ ўзаро тажриба ва ташрифлар алмашмоқда, қўлёзмаларни ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро алоқалар бугун халқаро майдонда ҳам ишончли, муҳим ва узоқ муддатли ҳамкорликнинг яққол намунаси сифатида ўз эътирофини топмоқда.

«Дунё» АА