Ўзбекистон ШХТнинг навбатдаги Хотин-кизлар форумини ўтказишга тайёргарлик кўрмокда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 20 июль. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида ШҲТнинг навбатдаги Хотин-қизлар форумини Самарқанд шаҳрида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Парламент юқори палатаси Ахборот хизмати маълум қилишича, тадбирда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда 2021–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигини самарали амалга ошириш доирасида ташкил этилаётган мазкур форумга пухта тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Форум БРМнинг энг муҳим йўналишларидаги гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва тажриба алмашиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, Форум ўзига хос платформа сифатида давлатларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Форум 18-19 август кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
«Дунё» АА