Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Мисрнинг янги тайинланган элчисини қабул қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Миср Араб Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Амира Фаҳмийни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олиб, элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли дипломатик миссиясини бажаришида муваффақият тилади.
Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон – Миср муносабатларининг ҳамда БМТ, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар алоқаларни янада фаоллаштириш истиқболлари бўйича ҳамда турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Маълумот учун, 2017-2020 йиллар давомида Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида Амани ал-Итр фаолият юритган.
/«Дунё» АА/.