Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сербия элчисидан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Сербия элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Мирослав Лазанскини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, вазир ишонч ёрлиғини қабул қилиб олар экан, элчини ушбу юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда унга муваффақиятлар тилади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Сербия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонларнинг халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда, БМТ ва ЕХҲТ доирасидаги ўзаро муносабатлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Сербия ўртасида иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, томонларнинг ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, биргаликда иқтисодий ва инвестициявий соҳага оид тадбирларни ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон-Сербия ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий асосини шакллантириш ва кенгайтиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Томонлар маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларида ўзаро алоқаларни ўрнатиш тарафдори бўлди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги дипломатик алоқалар 1995 йилда ўрнатилган. Чорак асрдан кўпроқ вақт мобайнида мамлакатлар ўзора ҳурматга асосланган илиқ ва дўстона муносабатларни давом эттириб келмоқда.
«Дунё» АА