Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва БМТ Бош котиби ўринбосари ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишиб олди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари – БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти раҳбари Лью Чжэньмин билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълум қилишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосарига Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ўзгаришлар, давлат дастурларининг бажарилиши, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида баён этилган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Лью Чжэньмин Ўзбекистон томонини Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича илк Ихтиёрий миллий ҳисобот тақдимотининг муваффақиятли ўтказгани муносабати билан табриклади. Бу республиканинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга содиқлигидан далолат эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви, мамлакатда аҳоли фаровонлигини ошириш, шунингдек, Covid-19 коронавирус инфекцияси пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида сўз юритилди.
Учрашув якунлари бўйича БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти билан ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш тўғрисида келишувга эришилди.
“Дунё” АА