Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамкасблари билан биргаликда Пекинда Хитой Раиси томонидан қабул қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ташриф билан ХХРда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Пекинда Хитой Раиси Си Цзиньпин томонидан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Бугун Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломлари ва эзгу тилакларини етказишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашувимиз давомида ҳамкасбларим билан биргаликда савдо, транспорт алоқалари ва маданий алмашинувларни ўз ичига олган барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилдик.
Биз ШҲТ доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий фаровонликни таъминлаш, минтақавий барқарорлик ва тараққиётга кўмаклашиш борасида биргаликда ҳаракат қилишимизни яна бир бор таъкидладик".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кеча Пекин шаҳрида Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.