Ўзбекистон ташқи ишлар вазири 62-Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов анъанавий Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этди, деб хабар бермоқда
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов анъанавий Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“62-Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида. – Дунёнинг турли минтақалари вакиллари хавфсизлик сиёсатидаги асосий масалаларни муҳокама қилиш учун бу ерга йиғилишди.
Бугунги кунда Марказий Осиё бир минтақадаги давлатлар умумий фаровонлик йўлида ўз масалаларини тинч йўл билан ҳал эта олиши, янги юзага келаётган таҳдидларга қарши бирлашиб, янада кучли бўлиши мумкинлигининг ёрқин намунасига айланди.
Конференция давомида икки томонлама, минтақавий ва глобал миқёсдаги кўплаб долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш имконига эга бўлдик. Грузия, Кувайт, Саудия Арабистони, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқа мамлакатлардан келган ҳамкасбларимиз билан учрашишдан мамнун бўлдик. Эришилган ютуқларни кўриб чиқдик ҳамда янги истиқболли мақсадларни белгилаб олдик”.