Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БАА, Кувайт, Саудия Арабистони, Қатар ва Ўмон элчилари билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун БАА, Кувайт, Саудия Арабистони, Қатар ва Ўмон элчиларини қабул қилди, деб хабар бермоқда "Dunyo" АА мухбири.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун БАА, Кувайт, Саудия Арабистони, Қатар ва Ўмон элчиларини қабул қилди, деб хабар бермоқда "Dunyo" АА мухбири.
“Бугун вазирликда Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Қатар Давлати ва Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашувда Яқин Шарқдаги вазият бўйича фикр алмашдик.
Минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган ҳолатлар юзасидан хавотир билдириб, кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик, шунингдек барча низоларни дипломатик йўллар орқали ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал этиш муҳимлигини таъкидладик.
Ўзбекистон билан Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” формати доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдик”.
“Дунё” АА олган сурат