Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Британия компаниясининг мамлакатимиздаги ривожлантириш лойиҳаларидаги иштирокини қўллаб-қувватлади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Буюк Британияда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Лондонда “Benoy” архитектура компанияси бош директори Том Картлеж билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Буюк Британияда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Лондонда “Benoy” архитектура компанияси бош директори Том Картлеж билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Benoy” компанияси бош директори Том Картлеж жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Замонавий шаҳарсозлик йўналишидаги ташаббуслар, жумладан, Ўзбекистон бўйлаб ҳудудларни режалаштириш, Янги Тошкент қурилиши, мастер-режаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, транспорт ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилдик.
“Benoy” компаниясининг Ўзбекистондаги ривожлантириш лойиҳаларида иштирокини мамнуният билан қўллаб-қувватлаймиз ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёрмиз”.